Мустаҳкам оила      Бош саҳифа

ҚАЙНОНАНИНГ МАКТАБИ

Қизим ёшлигидан эрка, тантиқ бўлиб ўсди. Тўрт ўғилдан кейин туғилгани учун дадаси ҳам, мен ҳам роса аярдик. Дадаси бирон нарса кўтариб келгудек бўлса, дарров қизимга тутқазади, сўнг акаларига.

ҚАЙНОНАНИНГ МАКТАБИ

Қизим улғайгач, совчилар йўқлаб кела бошлади. Ҳали ёш, узатиш ниятимиз йўқ, дея рад жавобини бердик. Аммо қиз бола палахмон тоши. Барибир бир кун келиб ота уйини ташлаб, бошқа хонадонга бека бўлади. Шуларни ўйлар эканмиз, катталар билан маслаҳатлашиб, узатишга қарор қилдик.

Энди ҳар куни хавотир ичида яшай бошладим: иссиқ-совуққа йўқроқ эди, овқатни қандай қилаётган экан, ишқилиб, «шуни ҳам онаси ўргатмаган экан-да», деган гап эшитиб қолмасмиканман, деган ўй тинчлик бермасди. Ёлғиз қиз деб кафтимда катта қилдим, бошқалар ош-овқатни ўргатса, мен эса телевизор тагига қўйиб, келинларимга буюрдим. Бошига тушса, ўрганиб кетар, ҳозир ўйнаб-кулиб қолсин, деб меҳмонма-меҳмон олиб юрдим.

Қизим ҳар сафар келганда гапни «оиланг тинчми, қайнонанг уришмаяптими, ўрганиб қолдингми?» деб сўрашдан бошлайман. У эса, турмуш ўртоғи ҳам, қайнонаси ҳам жуда яхши эканини такрорлашдан чарчамасди. Аммо ишонмасдим. Гўёки онам сиқилмасин, дея ҳамма нарсани ичига ютаётгандек кўринарди менга. Айбимни хаспўшлаш мақсадида «қайнонанг уришса, ҳеч хафа бўлма, қайнонанинг табиати шунақа бўлади, мана, мен ҳам келинларимни маҳкам ушлаганман», дея насиҳат қилдим.

Дам олиш куни кўнглимда ғашлик билан оилам тинч дейишига қарамай, тўртта нонни тугиб, кўриб келиш мақсадида қизимникига йўл олдим.

Дарвоза қўнғироғини узоқ чалдим. Эшикни ҳеч ким очмаётгани хавотиримни янаям оширарди. Сўнг ўзим худди бир кўргиликнинг устидан чиқиб қоладигандек ичкариладим. Овозимни эшитиб қудам чиқиб келди, хамир қориётган эканми, қўллари унга ботган эди.

— Вой, қудажон, келинг, хуш келибсиз. Келишингизни айтиб қўймабсиз-да, тайёргарлик қилиб қўярдик…

— Шу ердан ўтиб кетаётган эдим, бир кўриб ўтай дедим-да, — деб ниятимни билдирмадим.

— Ассалому алайкум, келинг, ойижон, — дея саломлашди қизим ҳам. Унинг ҳам қўллари ун эди. — Нон ёпамиз деб тургандик. Хамир қориб қўйдик, — деди қизим қўлига ишора қилиб. — Ойижоним хамир қоришни ўргатяптилар. Ўтган сафар бўшроқ қилиб қўйибман. Шунга икковимиз қиламиз, деб шерик бўлдилар.

Қизимнинг гапини эшитиб, уялганимдан юзларим қизариб кетди. Бир пиёла чойни зўрма-зўраки ҳўпладим-да, дадаси чақириб қолдилар, дея баҳона қилиб, чиқиб кетдим. Йўлма-йўл шундай оқила қудам ҳақида нотўғри фикрга борганимдан уялиб, ўзимдан хафа бўлиб кетдим. Асл қайноналик мактаби келинни уришиш, камситиш эмас, ўргатиш, ёрдам бериш эканини унутиб қўйибман.

Оиладаги уқувсиз қизимга бўлган ҳурмат-эътиборни кўриб, кўз олдимга келинларим келди. Овқат озгина шўр бўлса ёки салгина кеч туриб қолишса, ана кўринг жанжални. Мен қайнона бўламан дебман-у, она бўлишни унутаёзибман. Ахир, ҳар бир она келин олаётганида қизим деб қабул қилади, мен эса келин қиз бўлолмайди, деганча юраверибман.

Орадан уч-тўрт кун ўтиб қизим келиб қолди. Кайфиятини кўриб хавотирим йўқолиб, хурсанд бўлиб кетдим.

— Ойижон, мана бу нонни қайнонам бериб юборди, — деди қўлидаги бир-биридан чиройли нонларни тутқазаркан.

— Вой, бунча чиройли, қайнонанг яхши нон ёпар экан, — дедим нонни олар эканман.

— Буни мен ёпдим, — деди қизим қувончи ичига сиғмай.

— Сен? Сен нон ёпишни билмасдинг-ку, — дея ҳайратимни яшира олмадим.

— Ўша куни кетганингиздан кейин қайнонам нон ёпишни ҳам ўргатдилар. Тўғри, бошида озгина қийналдим, аммо қаранг, ҳозир яхши ўрганиб олдим. Энди нонни ўзим ёпаман...

Наҳотки, йигирма йил қиз ўстириб мен беролмаган тарбияни икки ойда қайнонаси ўргатган бўлса! Яна ўзимдан уялиб кетдим...

Шарофат ҲАМИДОВА,

Чуст тумани




Ўхшаш мақолалар

Аёл –  миллат бунёдкори

Аёл – миллат бунёдкори

🕔15:33, 06.03.2026 ✔188

Бобомиз Амир Темур айтганидек, юртнинг қудрати қурилган биноларда акс этса, юртда маънавий қудрат, маданий юксаклик аёлга бўлган муносабат билан белгиланади. Аслида аёлни қадрлаш биз учун бобомерос туйғу. Бу мерос биз учун юз йиллик, минг йиллик эмас, балки жуда қадимданоқ халқнинг онгу-шуурига сингиб келаётган юксак қадрият ҳисобланади.

Батафсил
Экологик маданият – ОИЛА, МАКТАБ ва МАҲАЛЛА интеграциясига боғлиқ

Экологик маданият – ОИЛА, МАКТАБ ва МАҲАЛЛА интеграциясига боғлиқ

🕔17:05, 08.01.2026 ✔349

Оила, мактаб ва маҳалла ҳамкорлигида инновацион экотизим яратиш, яъни барча тарбия ва таълим муассасаларини бир платформада уйғунлаштириб, замонавий технологиялар воситасида экологик тарбия­ни олиб бориш зарур.

Батафсил
Фақат оила эмас,  ҳаёт қуришга ёшлар тайёрми?

Фақат оила эмас, ҳаёт қуришга ёшлар тайёрми?

🕔07:32, 04.08.2025 ✔644

Бугун Ўзбекистонда ижтимоий ҳаётда юз бераётган ўзгаришлар, глобаллашув, рақамлашув, урф-одат ва анъаналарнинг трансформацияси ҳамда ёшлар онгида шакл­ланаётган янги қадриятлар фонида оила институтининг мустаҳкамлиги масаласи янада долзарб аҳамият касб этмоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Аёл –  миллат бунёдкори

    Аёл – миллат бунёдкори

    Бобомиз Амир Темур айтганидек, юртнинг қудрати қурилган биноларда акс этса, юртда маънавий қудрат, маданий юксаклик аёлга бўлган муносабат билан белгиланади. Аслида аёлни қадрлаш биз учун бобомерос туйғу. Бу мерос биз учун юз йиллик, минг йиллик эмас, балки жуда қадимданоқ халқнинг онгу-шуурига сингиб келаётган юксак қадрият ҳисобланади.

    ✔ 188    🕔 15:33, 06.03.2026
  • Экологик маданият – ОИЛА, МАКТАБ ва МАҲАЛЛА интеграциясига боғлиқ

    Экологик маданият – ОИЛА, МАКТАБ ва МАҲАЛЛА интеграциясига боғлиқ

    Оила, мактаб ва маҳалла ҳамкорлигида инновацион экотизим яратиш, яъни барча тарбия ва таълим муассасаларини бир платформада уйғунлаштириб, замонавий технологиялар воситасида экологик тарбия­ни олиб бориш зарур.

    ✔ 349    🕔 17:05, 08.01.2026
  • Фақат оила эмас,  ҳаёт қуришга ёшлар тайёрми?

    Фақат оила эмас, ҳаёт қуришга ёшлар тайёрми?

    Бугун Ўзбекистонда ижтимоий ҳаётда юз бераётган ўзгаришлар, глобаллашув, рақамлашув, урф-одат ва анъаналарнинг трансформацияси ҳамда ёшлар онгида шакл­ланаётган янги қадриятлар фонида оила институтининг мустаҳкамлиги масаласи янада долзарб аҳамият касб этмоқда.

    ✔ 644    🕔 07:32, 04.08.2025
  • Фаровонлик  нима?

    Фаровонлик нима?

    Унинг мезони эрталабки бадантарбия, кун бўйи саломат юриш, кам овқатланишга одатланиш, оила билан саёҳатга чиқиш, китоб мутолаа қилиш, кутубхонага бориш, дорихона-ю шифохонага мурожаат қилмаслик, тўй-маъракаларни камхарж ўтказиш кабилар билан ўлчанса ажабмас.

    ✔ 646    🕔 12:10, 15.05.2025
  • Тарғибот юқори даражада, лекин зўравонлик икки баробар ошган

    Тарғибот юқори даражада, лекин зўравонлик икки баробар ошган

    Зўравонликка учраганлар ҳуқуқини ҳимоя қилиш бўйича ташкил этилган ишонч телефонига қилинган мурожаатлар сони ноябрь ойида октябрга нисбатан икки баробар ошгани қайд этилди.

    ✔ 729    🕔 15:59, 12.12.2024
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар