Даромад манбаи      Бош саҳифа

62 РАҲБАРГА ЧОРА КЎРИЛДИ

Эскилар айтганидек, ер бебаҳо хазина. Негаки, далаларда пишиб етилган ҳосил сабаб дастурхонимиз тўкин, ҳаётимиз фаровон. Бугун аҳолининг озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган талаби ортиб бормоқда. Биз эса, ўз навбатида, ана шу заминдан унумли, оқилона фойдаланишимиз зарур.

— Вазирлар Маҳкамаси 2005 йил 16 февралда қабул қилган «Ердан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш устидан давлат назорати тўғрисида»ги ҳужжатда қўмита ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари зиммасига қатор муҳим вазифаларни юклаган, — дейди «Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Тўлқин АБДУЛЛАЕВ. — Мазкур ташкилотлар жойларда қонунчиликка амал қилишни, ердан фойдаланиш ва уни муҳофаза этишни доим назорат қилиб боради.

— Мамлакатимизда ҳам ер қонунчилиги талабларини бузиш, афсуски, учраб турибди. Бунга қарши қандай чора кўрилмоқда?

— Қўмита ва унинг қуйи тизимларига назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи республика кенгаши қарори билан тасдиқланган текширишлар режа-жадвалига асосан жорий йилнинг ўтган биринчи чорагида 75 та ердан фойдаланувчилар устидан текширув ўтказилди. Текшириш чоғида 73 ҳолатда (жами 97 фоиз) ердан фойдаланувчилар томонидан 3385 гектар майдонда турли кўринишдаги қонун бузилишлари кузатилган. Афсуски, бунга йўл қўйганлар орасида 62 нафар раҳбар ҳам бор. Уларга Ўзбекистон Республикаси «Маъмурий жавобгарлик тўғрисида»ги кодекснинг тегишли моддаларига мувофиқ чоралар кўрилди.

— Илгари туманда биттадан ер назоратчиси ва ер тузувчи штати бўларди. Табиийки, улар ҳар қанча ҳаракат қилмасин, зиммасига юклатилган ишни бажара олмасди. Бунинг ечими топилдими?

— Бу ҳолатга барҳам берилди. Бугун мамлакатимизда 800 та янги ер назоратчиси штати жорий этилди. Улар жойларда ер билан боғлиқ муаммоларни ҳал этади.

— Тоғли ва лалми ҳудудларда жойлашган ер майдонлари ҳам ҳукумат эътиборида. Ўша жойларда қандай янги лойиҳа ва ишларга қўл уриляпти?

— Зомин ва Қоракўл туманларида чорва истеъмол қиладиган ноёб ўсимлик турини сақлаб қолиш мақсадида уруғчиликка катта эътибор берилмоқда. Мазкур минтақада мевали, манзарали дарахтлар, доривор ўсимликларни кўпайтиришга жиддий киришилди. Масалан, Зомин туманидаги «Ҳулкар пистаси» фермер хўжалигининг қияликларда жойлашган 2 гектардан зиёдроқ ерида томчилатиб суғориладиган мевали боғ яратилди.

— Мақсадсиз ва нооқилона фойдаланилаётган ернинг кейинги тақдири қандай бўлади?

— Белгиланган мақсадларда самарасиз ва нооқилона фойдаланиб келинаётган ер майдони амалдаги қонунга кўра, туман ҳокимлиги захира ер фондига қайтариб олинади ва тегишли тартибда бошқа фойдаланувчига берилади. Жорий йилнинг ўтган чораги мобайнида 2261 та ердан фойдаланувчиларга ажратиб берилган 183 672 гектар ер қайтариб олинди.

Улуғбек АКТАМОВ




Ўхшаш мақолалар

Микро кўкатнинг  макро  фойдаси

Микро кўкатнинг макро фойдаси

🕔15:27, 16.10.2025 ✔445

Сўнгги ўн йилликларда озиқ-овқат биологияси ва диетология соҳаларида микрокўкатларга бўлган қизиқиш кескин ортди. Бу ёш ниҳоллар ташқи кўринишда оддий кўкатларга ўхшаш бўлса-да, озиқавий таркиби ва биологик хусусиятлари жиҳатидан улардан сезиларли даражада фарқ қилади.

Батафсил
Экологик  хавфсиз,  юқори даромадли  иссиқхоналар –  Навбаҳорда

Экологик хавфсиз, юқори даромадли иссиқхоналар – Навбаҳорда

🕔10:49, 11.09.2025 ✔501

Бугунги кунда мамлакатимизда яратилаётган қулай инвестициавий муҳит туфайли турли йирик лойиҳалар, жумладан, қиш­лоқ хўжалиги, экология, ичимлик сув таъминоти ҳамда замонавий турар жой қурилиши йўналишида кенг кўламли ишларга гувоҳ бўляпмиз.

Батафсил
Agrobank – томорқачига кўмакчи

Agrobank – томорқачига кўмакчи

🕔15:36, 27.03.2025 ✔659

«Агробанк» акциядорлик тижорат банки томонидан Президентимизнинг 2025 йил 6 мартдаги «Маҳаллаларда томорқалардан самарали фойдаланишни ташкил этиш орқали аҳоли бандлиги ва даромадларини оширишга қаратилган ишларни янада жадаллаштириш тўғрисида»ги фармойиши ижросини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Микро кўкатнинг  макро  фойдаси

    Микро кўкатнинг макро фойдаси

    Сўнгги ўн йилликларда озиқ-овқат биологияси ва диетология соҳаларида микрокўкатларга бўлган қизиқиш кескин ортди. Бу ёш ниҳоллар ташқи кўринишда оддий кўкатларга ўхшаш бўлса-да, озиқавий таркиби ва биологик хусусиятлари жиҳатидан улардан сезиларли даражада фарқ қилади.

    ✔ 445    🕔 15:27, 16.10.2025
  • Экологик  хавфсиз,  юқори даромадли  иссиқхоналар –  Навбаҳорда

    Экологик хавфсиз, юқори даромадли иссиқхоналар – Навбаҳорда

    Бугунги кунда мамлакатимизда яратилаётган қулай инвестициавий муҳит туфайли турли йирик лойиҳалар, жумладан, қиш­лоқ хўжалиги, экология, ичимлик сув таъминоти ҳамда замонавий турар жой қурилиши йўналишида кенг кўламли ишларга гувоҳ бўляпмиз.

    ✔ 501    🕔 10:49, 11.09.2025
  • Agrobank – томорқачига кўмакчи

    Agrobank – томорқачига кўмакчи

    «Агробанк» акциядорлик тижорат банки томонидан Президентимизнинг 2025 йил 6 мартдаги «Маҳаллаларда томорқалардан самарали фойдаланишни ташкил этиш орқали аҳоли бандлиги ва даромадларини оширишга қаратилган ишларни янада жадаллаштириш тўғрисида»ги фармойиши ижросини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

    ✔ 659    🕔 15:36, 27.03.2025
  • Шўрланган тупроқнинг тузи ариди

    Шўрланган тупроқнинг тузи ариди

    Навоий вилоятида турли миллат вакиллари бирдам ва иноқликда яшаб келишади. Улар жамиятнинг турли соҳаларида эл-юрт учун муносиб хизмат қилишаётгани, албатта эътирофга муносиб.

    ✔ 827    🕔 12:23, 29.08.2024
  • Даромад келтираётган  чиқинди

    Даромад келтираётган чиқинди

    Маиший ва саноат чиқиндиларини безарар утилизация қилиш бугунги кундаги энг долзарб экологик муаммолардан бирига айланиб қолмоқда. Бир қанча ривожланган давлатларда бу масалага муаммо сифатида эмас, ишлаб чиқариш учун иккиламчи хомашё манбаи деб қаралаётгани ҳеч кимга сир эмас.
     

    ✔ 827    🕔 11:43, 29.08.2024
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар