Нафақа дафтарчамдаги расмим эскириб қолгани боис уни янгилаш мақсадида маҳалламиз атрофидаги бир суратхонага кирдим.
Суратчи йигитдан ҳужжатбоп расмнинг тўрттаси неча пул бўлишини сўрадим. У хушмуомалалик билан хизмат ҳақини айтди. Суратчининг муомаласидан кўнглим тоғдек кўтарилиб, расмга тушдим. Сурат тайёр бўлгач, унга айтилган пулни узатдим. У мен берган пулдан минг сўм олиб қолди-да, қолганини қайтариб берди. Бу ишидан ҳайрон бўлганимни тушунган йигит жилмайиб: «Отахон, сизга ўхшаб, узоқ умр кечириб, нафақага чиқиш ҳаммага ҳам насиб қилавермайди. Отам ёшлигимда оламдан ўтган. Уларга фарзанд бўлиб, бирорта ҳам яхшилик қила олмаганман. Шу боис, сиз каби нуроний отахонларни кўрсам, ўз отамни кўргандек бўламан. Қолаверса, нуронийларнинг кўнглини кўтариб, уларнинг дуосини олиш биз фарзандларнинг бурчимиз. Халқимизда олтин олма, дуо ол, деган пурмаъно ҳикмат бор. Сиз ҳам дуо қилиб қўйсангиз бўлди», — дея жавоб берди.
Очиғи, йигитнинг бегона одамга қилган бундай муносабатидан кўнглим алланечук юмшаб кетди. Уни узоқ дуо қилиб, суратхонадан чиқдим.
Йўлда келяпману охирги пайтларда ота-онаси тириклик вақтида уларнинг қадрига етмай, бир умр озор бериб, вафот этишгач эса, гўёки ота-онасининг олдидаги бурчини юзлаб одамларга ош бериш, баланд-баланд қабртош қўйиш билан адо этаётганлар кўз олдимга келди. Чин дилдан ота-онасини ҳурмат қиладиган, тириклигида ҳам, вафотидан сўнг ҳам фарзандлик бурчини унутмайдиган, бегона ота-оналарга ҳам меҳр ва ҳурмат кўрсатиб, ўтганларининг қабрини савобу нурга тўлдираётган ёшларнинг борлигидан қувондим.
Аслида ҳар бир фарзанд ота-онасига ва бошқаларга худди шу йигит каби муносабатда бўлиши керак. Чунки ҳеч кимнинг ота-онаси дунёга устун бўла олмайди. Улар ўтгач эса, эл кўзи учун берилган дабдабали эҳсонларнинг ҳеч қандай нафи йўқ. Қолаверса, ота-она ҳаётлик вақтида уларнинг хизматини қилиб, дуосини олиш ҳар бир фарзанднинг бурчи. Шуни ҳеч қачон ёдимиздан кўтармайлик.
Ўлмас КАРИМОВ,
Учтепа тумани
Аёл – миллат бунёдкори
🕔15:33, 06.03.2026
✔188
Бобомиз Амир Темур айтганидек, юртнинг қудрати қурилган биноларда акс этса, юртда маънавий қудрат, маданий юксаклик аёлга бўлган муносабат билан белгиланади. Аслида аёлни қадрлаш биз учун бобомерос туйғу. Бу мерос биз учун юз йиллик, минг йиллик эмас, балки жуда қадимданоқ халқнинг онгу-шуурига сингиб келаётган юксак қадрият ҳисобланади.
Батафсил
Экологик маданият – ОИЛА, МАКТАБ ва МАҲАЛЛА интеграциясига боғлиқ
🕔17:05, 08.01.2026
✔348
Оила, мактаб ва маҳалла ҳамкорлигида инновацион экотизим яратиш, яъни барча тарбия ва таълим муассасаларини бир платформада уйғунлаштириб, замонавий технологиялар воситасида экологик тарбияни олиб бориш зарур.
Батафсил
Фақат оила эмас, ҳаёт қуришга ёшлар тайёрми?
🕔07:32, 04.08.2025
✔644
Бугун Ўзбекистонда ижтимоий ҳаётда юз бераётган ўзгаришлар, глобаллашув, рақамлашув, урф-одат ва анъаналарнинг трансформацияси ҳамда ёшлар онгида шаклланаётган янги қадриятлар фонида оила институтининг мустаҳкамлиги масаласи янада долзарб аҳамият касб этмоқда.
Батафсил