«Оила даврасида» газетасининг 2017 йил 12 октябрь 41(283)-сонидаги «Оила тизгини» сарлавҳали мақолани ўқиб, бир дугонамнинг ҳаёти ҳақида ўйлаб қолдим.
Ситора фотиҳасини қайтарганини эшитиб, кайфиятим бузилди. Ахир, фотиҳаси қайтган номни олиш қиз боланинг шаънига яхши гап эмас. Айниқса, элчилик, одамларнинг гап-сўзи...
Қўнғироқ қилсам, қўл телефони ўчирилган. Жиддийроқ сабаб борга ўхшайди, деб уйига бордим. Ҳар доим қўни-қўшни, меҳмон билан тўлиб турадиган ҳовлида зоғ ҳам кўринмайди. Яхши кунида ҳамдам, ёмонида остона ҳатламайдиганлардан хафа бўлдим. Онаси уятдан ерга кириб кетгудек, хижолатдан ўзини қўярга жой тополмади. Яхшиям, отасини учратмадим...
Дугонамнинг хонасига кирдим, китоб ўқиётган экан. Борганимнинг сабабини дарров сезди:
— Фотиҳангни нега буздинг, деб сўрагани келдингми? — деди бамайлихотир. Унинг бундай бепарволигига ҳайрон қолдим.
— Ақлли қиз ҳам тўйга озгина қолганда, ота-онасини ғамга ботирадими? Аҳволларига қара, бир кунда чўкиб қолишибди, — дедим. Гапим юрагига оғир ботди, шекилли, сабабини тушунтира бошлади.
Айтишича, бўлажак куёв жуда бўш, кўнгилчан бола экан. Ситоранинг куракда турмайдиган инжиқликларига чидар, истакларини сўзсиз бажарар эмиш. Маслаҳатларига қулоқ солмай, ўз билганича юрса ҳам чурқ этмас экан. Бир неча маротаба алдаб кўрибди, лаққа ишониб, ҳатто суриштириб кўрмабди ҳам. Секин-секин дугонам унга барча айтганларини қилдирадиган ҳукмдорига айланибди.
Ситора тушунган қиз бўлгани учун оилада аёл эркакдан устун бўлишини истамайди. Агар ўша йигит билан турмуш қурса, жилов унга ўтиб, кўп номаъқулчиликлар бўлишини билиб, фотиҳасини қайтарибди.
— Тўғри, баъзи қизлар турмуш ўртоғини бўйсундиришга, унинг меҳридан бошқа мақсадларда фойдаланишга, оиланинг биринчиси бўлишга интилади, бироқ мен ундай қилолмайман. Ҳамма жанжал, келишмовчиликлар мана шундан келиб чиқади. Уйимдагилар вақти келиб мени тўғри тушунади, — деди.
Дугонамга феълингни ўзгартириб, ўша болага лойиқ бўлсанг бўларди, демоқчи бўлдим-у, аммо аллақачон ғишт қолипдан кўчганди. Унинг қарори тўғрими, нотўғрими — билмадим-у, яхшиликни ўйлаб қилгани аниқ.
Дурдона САФАРОВА
Аёл – миллат бунёдкори
🕔15:33, 06.03.2026
✔188
Бобомиз Амир Темур айтганидек, юртнинг қудрати қурилган биноларда акс этса, юртда маънавий қудрат, маданий юксаклик аёлга бўлган муносабат билан белгиланади. Аслида аёлни қадрлаш биз учун бобомерос туйғу. Бу мерос биз учун юз йиллик, минг йиллик эмас, балки жуда қадимданоқ халқнинг онгу-шуурига сингиб келаётган юксак қадрият ҳисобланади.
Батафсил
Экологик маданият – ОИЛА, МАКТАБ ва МАҲАЛЛА интеграциясига боғлиқ
🕔17:05, 08.01.2026
✔349
Оила, мактаб ва маҳалла ҳамкорлигида инновацион экотизим яратиш, яъни барча тарбия ва таълим муассасаларини бир платформада уйғунлаштириб, замонавий технологиялар воситасида экологик тарбияни олиб бориш зарур.
Батафсил
Фақат оила эмас, ҳаёт қуришга ёшлар тайёрми?
🕔07:32, 04.08.2025
✔644
Бугун Ўзбекистонда ижтимоий ҳаётда юз бераётган ўзгаришлар, глобаллашув, рақамлашув, урф-одат ва анъаналарнинг трансформацияси ҳамда ёшлар онгида шаклланаётган янги қадриятлар фонида оила институтининг мустаҳкамлиги масаласи янада долзарб аҳамият касб этмоқда.
Батафсил