Бухоро шаҳридаги кўп тармоқли тиббиёт марказида Жанубий Кореянинг «Vision Care» халқаро ташкилоти шифокорлари томонидан хайрия акцияси ўтказилмоқда.
Дастлабки икки кун давомида хорижлик шифокорлар 400 дан зиёд беморни чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказиб, катарактани бартараф этиш ва кўз гавҳарини алмаштириш бўйича 53 жарроҳлик амалиётини амалга оширди.
«Соғлом авлод учун» халқаро хайрия фонди ва унинг Жанубий Кореядаги ҳамкор ташкилоти ўртасида имзоланган келишув меморандумига кўра, 15 мартга қадар давом этадиган акцияда вилоятнинг барча ҳудудларидан ижтимоий ёрдамга муҳтож 800 га яқин бемор энг замонавий аппаратлар ёрдамида чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилиб, зарур дори воситалари бепул тарқатилади. 100 дан ортиқ эҳтиёжмандлардаги катаракта бартараф этилиб, кўз гавҳари алмаштирилади.
Экологик назорат: чиқиндилар бошқаруви ва масъулият талаби
🕔11:03, 18.09.2026
✔44
Аҳоли саломатлигини асраш ва шаҳар ҳудудларида қулай экологик муҳитни қарор топтиришда маҳаллалардаги санитария-тозалик ҳолати, чиқиндиларни ўз вақтида зарарсизлантириш ва тизимли бошқариш ҳал қилувчи аҳамиятга эга.
Батафсил
«Депутат танлови»дан Деҳқонободдаги 26 мингдан зиёд аҳоли мамнун
🕔11:03, 18.09.2026
✔37
«Ташаббусли бюджет» ҳудудларни ободонлаштириш ва инфратузилмани яхшилашда фуқаролар ташаббускорлигини ошириш билан бирга, жойлардаги энг оғриқли муаммоларни юзага чиқаришда ҳам муҳим омил бўлмоқда.
Батафсил
Жазони ижро этиш муассасасида маърифий учрашув
🕔11:02, 18.09.2026
✔39
Инсон қадри ҳар қандай вазиятда ҳам устувор бўлиши, турли сабаблар билан хатога йўл қўйган фуқароларни соғлом муҳитга қайтариш, уларнинг касб-ҳунар эгаллаши ҳамда жамиятга ижтимоий мослашувига кўмаклашиш бугунги ислоҳотларнинг энг муҳим инсонпарвар тамойилларидан биридир.
Батафсил