Етти кун      Бош саҳифа

«Депутат танлови»дан Деҳқонободдаги 26 мингдан зиёд аҳоли мамнун

«Ташаббусли бюджет» ҳудудларни ободонлаштириш ва инфратузилмани яхшилашда фуқаролар ташаббускорлигини ошириш билан бирга, жойлардаги энг оғриқли муаммоларни юзага чиқаришда ҳам муҳим омил бўлмоқда.

«Депутат танлови»дан  Деҳқонободдаги  26 мингдан зиёд аҳоли мамнун

Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан жорий этилган «Депутат танлови» институти эса овоз тўплаш босқичида ғолиб бўлолмаган, бироқ аҳоли турмуш фаровонлиги учун стратегик аҳамиятга эга бўлган лойиҳаларни рўёбга чиқаришда самарали механизмга айланди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Ноиба Иноятованинг Қашқадарё вилояти Деҳқонобод туманида олиб борган ўрганишлари давомида айнан шундай ҳаётий муҳим масалага амалий ечим топилди. Халқ вакили «Ташаббусли бюджет»да етарлича овоз тўплай олмаган, аммо минглаб фуқароларнинг кундалик турмуши билан бевосита боғлиқ бўлган таклифларнинг ижтимоий аҳамиятини жойига чиққан ҳолда атрофлича ўрганди.

Тумандаги тоғли «Ғўроти» маҳалласи ҳудудидан ўтувчи 4К300 «Деҳқонобод–Бошчорбоғ» умумий фойдаланишдаги маҳаллий аҳамиятга эга автомобиль йўлининг аҳволи таҳлил қилинди. Мазкур йўлнинг туман маркази билан боғловчи 2 минг 962 метр қисмини асфальтлаш зарурати кўп йиллардан буён аҳолини қийнаб келаётган асосий масалалардан бири эди. Ушбу йўл тармоғи фақатгина бир маҳалла учун эмас, балки бир қатор аҳоли пунктларини марказ билан боғловчи ягона транспорт артерияси ҳисобланади.

Мутахассислар ва маҳаллий аҳоли вакиллари билан мулоқотда таъкидланганидек, ушбу йўл қисмининг капитал таъмирланиши ва асфальт қопламаси ётқизилиши 26 мингдан зиёд аҳолининг туман маркази билан қатновини сезиларли даражада енгиллаштиради. Равон йўл – тез тиббий ёрдам машиналарининг чақирувларга ўз вақтида етиб бориши, фарзандларнинг таълим даргоҳларига хавфсиз қатнаши, йўл ҳаракати хавфсизлиги ва ҳудуднинг ижтимоий-иқтисодий фаоллигини оширишга бевосита хизмат қилади.

Аҳолининг ҳақли талаб ва таклифларини, қолаверса, ушбу ташаббуснинг минтақа ҳаётидаги катта ижтимоий салмоғини эътиборга олган ҳолда, мазкур автомобиль йўлини таъмирлаш лойиҳаси халқ вакили томонидан «Депутат танлови» сифатида белгиланди.




Ўхшаш мақолалар

Экологик назорат:  чиқиндилар бошқаруви  ва масъулият талаби

Экологик назорат: чиқиндилар бошқаруви ва масъулият талаби

🕔11:03, 18.09.2026 ✔39

Аҳоли саломатлигини асраш ва шаҳар ҳудудларида қулай экологик муҳитни қарор топтиришда маҳаллалардаги санитария-тозалик ҳолати, чиқиндиларни ўз вақтида зарарсизлантириш ва тизимли бошқариш ҳал қилувчи аҳамиятга эга.

Батафсил
«Депутат танлови»дан  Деҳқонободдаги  26 мингдан зиёд аҳоли мамнун

«Депутат танлови»дан Деҳқонободдаги 26 мингдан зиёд аҳоли мамнун

🕔11:03, 18.09.2026 ✔34

«Ташаббусли бюджет» ҳудудларни ободонлаштириш ва инфратузилмани яхшилашда фуқаролар ташаббускорлигини ошириш билан бирга, жойлардаги энг оғриқли муаммоларни юзага чиқаришда ҳам муҳим омил бўлмоқда.

Батафсил
Жазони ижро этиш муассасасида  маърифий учрашув

Жазони ижро этиш муассасасида маърифий учрашув

🕔11:02, 18.09.2026 ✔35

Инсон қадри ҳар қандай вазиятда ҳам устувор бўлиши, турли сабаблар билан хатога йўл қўйган фуқароларни соғлом муҳитга қайтариш, уларнинг касб-ҳунар эгаллаши ҳамда жамиятга ижтимоий мослашувига кўмаклашиш бугунги ислоҳотларнинг энг муҳим инсонпарвар тамойилларидан биридир.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Экологик назорат:  чиқиндилар бошқаруви  ва масъулият талаби

    Экологик назорат: чиқиндилар бошқаруви ва масъулият талаби

    Аҳоли саломатлигини асраш ва шаҳар ҳудудларида қулай экологик муҳитни қарор топтиришда маҳаллалардаги санитария-тозалик ҳолати, чиқиндиларни ўз вақтида зарарсизлантириш ва тизимли бошқариш ҳал қилувчи аҳамиятга эга.

    ✔ 39    🕔 11:03, 18.09.2026
  • «Депутат танлови»дан  Деҳқонободдаги  26 мингдан зиёд аҳоли мамнун

    «Депутат танлови»дан Деҳқонободдаги 26 мингдан зиёд аҳоли мамнун

    «Ташаббусли бюджет» ҳудудларни ободонлаштириш ва инфратузилмани яхшилашда фуқаролар ташаббускорлигини ошириш билан бирга, жойлардаги энг оғриқли муаммоларни юзага чиқаришда ҳам муҳим омил бўлмоқда.

    ✔ 34    🕔 11:03, 18.09.2026
  • Жазони ижро этиш муассасасида  маърифий учрашув

    Жазони ижро этиш муассасасида маърифий учрашув

    Инсон қадри ҳар қандай вазиятда ҳам устувор бўлиши, турли сабаблар билан хатога йўл қўйган фуқароларни соғлом муҳитга қайтариш, уларнинг касб-ҳунар эгаллаши ҳамда жамиятга ижтимоий мослашувига кўмаклашиш бугунги ислоҳотларнинг энг муҳим инсонпарвар тамойилларидан биридир.

    ✔ 35    🕔 11:02, 18.09.2026
  • Ботаника боғларига келиш 3,8 баробар ошди:  яшилликка қизиқиш кучаймоқда

    Ботаника боғларига келиш 3,8 баробар ошди: яшилликка қизиқиш кучаймоқда

    Мамлакатимизда урбанизация ва шаҳар ҳаёти жадаллашган сари аҳолининг табиат қўйнида дам олиш, сокинликдан баҳраманд бўлиш ҳамда ўсимликлар олами билан яқиндан танишишга бўлган эҳтиёжи муттасил ортиб бормоқда. Статистика агентлиги маълумотлари ҳам ушбу ижобий экологик тенденцияни яққол тасдиқлайди.

    ✔ 37    🕔 10:59, 18.09.2026
  • Тойлоқда янги оилавий  поликлиника иш бошлади

    Тойлоқда янги оилавий поликлиника иш бошлади

    Ватанимиз Мустақиллигининг 35 йиллиги байрами арафасида Тойлоқ туман соғлиқни сақлаш бўлимига қарашли 2-тип, 3-сон Оилавий поликлиника ўз фаолиятини бошлади.

    ✔ 102    🕔 10:24, 10.09.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар