Ўзбекистон банклари ассоциациясига жорий йилнинг 1 ноябрига қадар тижорат банклари билан биргаликда узлуксиз режимда ишлайдиган автоматлаштирилган валюта алмаштириш пунктларини ташкил этиш вазифаси қўйилди, дея хабар тарқатди Марказий банк матбуот хизмати.
Банк хизматлари оммабоплигини ошириш бўйича амалга ошириш зарур бўлган вазифалар Марказий банк бошқарувининг навбатдаги кенгайтирилган мажлисида кўриб чиқилган.
Бундан ташқари, тижорат банклари раҳбарларига касса ва валюта алмаштириш билан боғлиқ фаолиятни оптимиллаштириш чораларини кўриш, банк ходимларининг аҳоли ва тадбиркорларга молиявий маслаҳатчи-кўмакчи бўлиш, давр талабига мос замонавий чакана хизмат турларини жорий қилиш, кредит муносабатларини тубдан қайта кўриб чиқиш тавсия этилган.
Экологик назорат: чиқиндилар бошқаруви ва масъулият талаби
🕔11:03, 18.09.2026
✔44
Аҳоли саломатлигини асраш ва шаҳар ҳудудларида қулай экологик муҳитни қарор топтиришда маҳаллалардаги санитария-тозалик ҳолати, чиқиндиларни ўз вақтида зарарсизлантириш ва тизимли бошқариш ҳал қилувчи аҳамиятга эга.
Батафсил
«Депутат танлови»дан Деҳқонободдаги 26 мингдан зиёд аҳоли мамнун
🕔11:03, 18.09.2026
✔37
«Ташаббусли бюджет» ҳудудларни ободонлаштириш ва инфратузилмани яхшилашда фуқаролар ташаббускорлигини ошириш билан бирга, жойлардаги энг оғриқли муаммоларни юзага чиқаришда ҳам муҳим омил бўлмоқда.
Батафсил
Жазони ижро этиш муассасасида маърифий учрашув
🕔11:02, 18.09.2026
✔39
Инсон қадри ҳар қандай вазиятда ҳам устувор бўлиши, турли сабаблар билан хатога йўл қўйган фуқароларни соғлом муҳитга қайтариш, уларнинг касб-ҳунар эгаллаши ҳамда жамиятга ижтимоий мослашувига кўмаклашиш бугунги ислоҳотларнинг энг муҳим инсонпарвар тамойилларидан биридир.
Батафсил