«Бир макон — бир йўл» лойиҳаси доирасида ипакчилик соҳасини ривожлантириш, Ўзбек-Хитой ҳамкорлигини тўғридан-тўғри йўлга қўйиш ишлари олиб борилмоқда.
«Ўзбекипаксаноат» уюшмасининг Хитой фанлар академиясининг профессорлари иштирокида ўтказган очиқ мулоқотида шу ҳақида маълум қилинди.
— Бир ҳафта давомида Бухоро, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида бўлдик, — дейди Хитой фанлар академиясининг профессори Лу Хинг Менг. — Ипак қуртининг касалликлари, профилактикаси ва агрохимик заҳарланиши ҳақидаги билимимни тизим вакилларига ҳам сўзлаб бердим. Вилоятлардаги тутзорлар анча эскирган экан. Бу дарахтларни янги, навдорлари билан алмаштирилса, озуқа муаммоси бўлмайди.
Жорий йилда уюшма тизимида фаолият юритаётган 55 мутахассис зотли ипак қуртини парваришлаш технологиясини ўрганиш учун Хитойга юборилади.
Экологик назорат: чиқиндилар бошқаруви ва масъулият талаби
🕔11:03, 18.09.2026
✔44
Аҳоли саломатлигини асраш ва шаҳар ҳудудларида қулай экологик муҳитни қарор топтиришда маҳаллалардаги санитария-тозалик ҳолати, чиқиндиларни ўз вақтида зарарсизлантириш ва тизимли бошқариш ҳал қилувчи аҳамиятга эга.
Батафсил
«Депутат танлови»дан Деҳқонободдаги 26 мингдан зиёд аҳоли мамнун
🕔11:03, 18.09.2026
✔37
«Ташаббусли бюджет» ҳудудларни ободонлаштириш ва инфратузилмани яхшилашда фуқаролар ташаббускорлигини ошириш билан бирга, жойлардаги энг оғриқли муаммоларни юзага чиқаришда ҳам муҳим омил бўлмоқда.
Батафсил
Жазони ижро этиш муассасасида маърифий учрашув
🕔11:02, 18.09.2026
✔39
Инсон қадри ҳар қандай вазиятда ҳам устувор бўлиши, турли сабаблар билан хатога йўл қўйган фуқароларни соғлом муҳитга қайтариш, уларнинг касб-ҳунар эгаллаши ҳамда жамиятга ижтимоий мослашувига кўмаклашиш бугунги ислоҳотларнинг энг муҳим инсонпарвар тамойилларидан биридир.
Батафсил