Тошкент шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати ходимлари Шайхонтоҳур тумани Жарариқ маҳалласи Боғ кўча 35-уйда яшовчи Шомаҳмудовлар оиласининг катта қизи Ҳолида холанинг (Ольга Семёновна) хонадонида бўлди.
Ҳолида хола оиласи ҳайкалининг «Истиқлол» санъат саройи олдидаги майдонга кўчирилишидан жуда мамнунлигини айтган.
Ҳолида хола айни вақтда соғ-саломат икки невара ҳамда беш эвараси бағрида бахтли-саодатли ҳаёт кечирмоқда.
Президентимиз ташаббуси билан уруш йилларида турли миллатларга мансуб 15 нафар болани бағрига олган Шоаҳмад ва Баҳри Шомаҳмудовлар оиласининг халқлар дўстлигини ифода этиб турувчи ҳайкаллари «Истиқлол» санъат саройи майдонига кўчирилади.
Экологик назорат: чиқиндилар бошқаруви ва масъулият талаби
🕔11:03, 18.09.2026
✔44
Аҳоли саломатлигини асраш ва шаҳар ҳудудларида қулай экологик муҳитни қарор топтиришда маҳаллалардаги санитария-тозалик ҳолати, чиқиндиларни ўз вақтида зарарсизлантириш ва тизимли бошқариш ҳал қилувчи аҳамиятга эга.
Батафсил
«Депутат танлови»дан Деҳқонободдаги 26 мингдан зиёд аҳоли мамнун
🕔11:03, 18.09.2026
✔37
«Ташаббусли бюджет» ҳудудларни ободонлаштириш ва инфратузилмани яхшилашда фуқаролар ташаббускорлигини ошириш билан бирга, жойлардаги энг оғриқли муаммоларни юзага чиқаришда ҳам муҳим омил бўлмоқда.
Батафсил
Жазони ижро этиш муассасасида маърифий учрашув
🕔11:02, 18.09.2026
✔39
Инсон қадри ҳар қандай вазиятда ҳам устувор бўлиши, турли сабаблар билан хатога йўл қўйган фуқароларни соғлом муҳитга қайтариш, уларнинг касб-ҳунар эгаллаши ҳамда жамиятга ижтимоий мослашувига кўмаклашиш бугунги ислоҳотларнинг энг муҳим инсонпарвар тамойилларидан биридир.
Батафсил