Ўзбекистонда 5-9-синф ўқувчиларининг билими сифатини назорат қилишнинг рейтинг тизимига ўзгартириш киритилди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот» телеграмм каналида хабар берилди.
Энди жорий назорат — сўровлар, назорат ишлари ёки тест тарзида, оралиқ назорат ёзма назорат иши ёки тест шаклида, босқичли назорат эса оғзаки, ёзма имтиҳон ҳамда тест синовлари шаклида амалга оширилади.
Эски тартибга асосан, жорий назорат — сўровлар, коллоквиумлар, семинарлар, назорат ишлари, тест тарзида; оралиқ назорат имтиҳонлар — тестлар, синовлар ва малакага доир ишлар шаклида; босқичли назорат имтиҳонлари — тест синовлари, синовлар шаклида амалга оширилган.
Экологик назорат: чиқиндилар бошқаруви ва масъулият талаби
🕔11:03, 18.09.2026
✔44
Аҳоли саломатлигини асраш ва шаҳар ҳудудларида қулай экологик муҳитни қарор топтиришда маҳаллалардаги санитария-тозалик ҳолати, чиқиндиларни ўз вақтида зарарсизлантириш ва тизимли бошқариш ҳал қилувчи аҳамиятга эга.
Батафсил
«Депутат танлови»дан Деҳқонободдаги 26 мингдан зиёд аҳоли мамнун
🕔11:03, 18.09.2026
✔37
«Ташаббусли бюджет» ҳудудларни ободонлаштириш ва инфратузилмани яхшилашда фуқаролар ташаббускорлигини ошириш билан бирга, жойлардаги энг оғриқли муаммоларни юзага чиқаришда ҳам муҳим омил бўлмоқда.
Батафсил
Жазони ижро этиш муассасасида маърифий учрашув
🕔11:02, 18.09.2026
✔39
Инсон қадри ҳар қандай вазиятда ҳам устувор бўлиши, турли сабаблар билан хатога йўл қўйган фуқароларни соғлом муҳитга қайтариш, уларнинг касб-ҳунар эгаллаши ҳамда жамиятга ижтимоий мослашувига кўмаклашиш бугунги ислоҳотларнинг энг муҳим инсонпарвар тамойилларидан биридир.
Батафсил