Дунёдаги энг йирик компаниялардан бири — «Ajlan&Bros Group» юртимизда ўнлаб беш юлдузли меҳмонхона қуриб, ипакчилик ва пахта кластерларини амалга оширади, дея хабар бермоқда ЎзА.
«...Ҳамкорлик доирасида камида учта лойиҳани амалга оширишни истайман. Бунинг учун дастлаб, 2 миллиард доллар сармоя киритмоқчиман. Биз пахта толасидан тайёр маҳсулот ишлаб чиқарганимиз учун, энг аввало, 70 гектар майдонда пахта етиштириб, тизимда кластер қилмоқчимиз.
Яқин ойларда 100 миллион доллар миқдорида инвестиция киритиб, Бухоро, Андижон, Самарқанд вилоятларида пахта етиштириб, толадан мато, ундан эса тайёр либослар ишлаб чиқарамиз.
Ўзбекистоннинг улкан сайёҳлик имконияти мавжудлигини пайқадим. Бухоро, Андижон ва Тошкентда беш юлдузли меҳмонхона қуришни дилимга тугдим. Келгусида улар дунёдаги машҳур меҳмонхоналар каби ўз брендига эга бўлишига ишонаман», деди компания раҳбари шайх Ажлан Бин Абдулазиз.
Экологик назорат: чиқиндилар бошқаруви ва масъулият талаби
🕔11:03, 18.09.2026
✔44
Аҳоли саломатлигини асраш ва шаҳар ҳудудларида қулай экологик муҳитни қарор топтиришда маҳаллалардаги санитария-тозалик ҳолати, чиқиндиларни ўз вақтида зарарсизлантириш ва тизимли бошқариш ҳал қилувчи аҳамиятга эга.
Батафсил
«Депутат танлови»дан Деҳқонободдаги 26 мингдан зиёд аҳоли мамнун
🕔11:03, 18.09.2026
✔38
«Ташаббусли бюджет» ҳудудларни ободонлаштириш ва инфратузилмани яхшилашда фуқаролар ташаббускорлигини ошириш билан бирга, жойлардаги энг оғриқли муаммоларни юзага чиқаришда ҳам муҳим омил бўлмоқда.
Батафсил
Жазони ижро этиш муассасасида маърифий учрашув
🕔11:02, 18.09.2026
✔39
Инсон қадри ҳар қандай вазиятда ҳам устувор бўлиши, турли сабаблар билан хатога йўл қўйган фуқароларни соғлом муҳитга қайтариш, уларнинг касб-ҳунар эгаллаши ҳамда жамиятга ижтимоий мослашувига кўмаклашиш бугунги ислоҳотларнинг энг муҳим инсонпарвар тамойилларидан биридир.
Батафсил