Ўзбекистон Президентининг «Тошкент шаҳрида Пучон университетини ташкил этиш тўғрисида»ги қарори эълон қилинди.
Пучон университетида мактабгача таълим, архитектура ва дизайн соҳасида, шунингдек, талаб юқори бўлган таълимнинг бошқа йўналишларида юқори малакали кадрлар тайёрланади. Таълим ўзбек, рус ва инглиз тилларида, кундузги, сиртқи ва кечки шаклларда олиб борилади. Талабалар тўлов-контракт асосида, шу жумладан, потенциал иш берувчилар — юридик шахслар томонидан тақдим этиладиган таълим грантлари бўйича, шунингдек, асосан мамлакат минтақалари ёшларининг таълим олиши учун ажратиладиган ҳомийлик хайриялари ҳисобига ўқиши мумкин.
Университетга қабул 2018/2019 ўқув йилидан бошлаб мактабгача таълим, корейс тили, шунингдек, архитектура ва дизайн йўналишлари бўйича умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар маълумотга эга шахслар ўртасида кириш имтиҳонлари ўтказиш орқали амалга оширилади.
Экологик назорат: чиқиндилар бошқаруви ва масъулият талаби
🕔11:03, 18.09.2026
✔44
Аҳоли саломатлигини асраш ва шаҳар ҳудудларида қулай экологик муҳитни қарор топтиришда маҳаллалардаги санитария-тозалик ҳолати, чиқиндиларни ўз вақтида зарарсизлантириш ва тизимли бошқариш ҳал қилувчи аҳамиятга эга.
Батафсил
«Депутат танлови»дан Деҳқонободдаги 26 мингдан зиёд аҳоли мамнун
🕔11:03, 18.09.2026
✔38
«Ташаббусли бюджет» ҳудудларни ободонлаштириш ва инфратузилмани яхшилашда фуқаролар ташаббускорлигини ошириш билан бирга, жойлардаги энг оғриқли муаммоларни юзага чиқаришда ҳам муҳим омил бўлмоқда.
Батафсил
Жазони ижро этиш муассасасида маърифий учрашув
🕔11:02, 18.09.2026
✔39
Инсон қадри ҳар қандай вазиятда ҳам устувор бўлиши, турли сабаблар билан хатога йўл қўйган фуқароларни соғлом муҳитга қайтариш, уларнинг касб-ҳунар эгаллаши ҳамда жамиятга ижтимоий мослашувига кўмаклашиш бугунги ислоҳотларнинг энг муҳим инсонпарвар тамойилларидан биридир.
Батафсил