Давлатимиз раҳбари Олмазор туманига ташрифи чоғида Ўзбекистон карлар жамиятининг Кар-соқовлар маданият марказида бўлиб, ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламини қўллаб-қувватлаш борасидаги ишлар билан танишган ҳамда маданият марказига иккита автобус, Карлар жамиятининг уч нафар аъзосига Тошкент шаҳридан уй совға қилган эди.
1 июль куни Ўзбекистон карлар жамиятида ушбу совғалар тантанали равишда топширилди.
— Президентимизнинг Ўзбекистондаги ҳар бир одам мен учун қадрли деган сўзлари нафақат мени, балки ҳар бир онанинг кўзларига ёш қалқитди. Чунки у кишининг эътибори мана шундай фарзанди бор ота-оналар қалбида ҳам ҳаётга бўлган умид учқунини уйғотди, — дейди таэквондо бўйича Осиё чемпионати совриндори Даврон Хидировнинг онаси Гулнора Хидирова. — Икки ўғил, икки қизим бор. Фарзандларим орасида Давронга кўпроқ меҳр бериб ўстирдик. Ўғлим жамиятнинг тўлақонли аъзоси бўлиши учун қилган тинимсиз меҳнатлари туфайли шу даражага эришди. Худо хоҳласа, унинг шогирдлари ҳам мусобақаларда нуфузли ўринларни эгаллаб, мамлакатимизнинг обрўсини жаҳонга танитишга ҳисса қўшади.
Экологик назорат: чиқиндилар бошқаруви ва масъулият талаби
🕔11:03, 18.09.2026
✔44
Аҳоли саломатлигини асраш ва шаҳар ҳудудларида қулай экологик муҳитни қарор топтиришда маҳаллалардаги санитария-тозалик ҳолати, чиқиндиларни ўз вақтида зарарсизлантириш ва тизимли бошқариш ҳал қилувчи аҳамиятга эга.
Батафсил
«Депутат танлови»дан Деҳқонободдаги 26 мингдан зиёд аҳоли мамнун
🕔11:03, 18.09.2026
✔38
«Ташаббусли бюджет» ҳудудларни ободонлаштириш ва инфратузилмани яхшилашда фуқаролар ташаббускорлигини ошириш билан бирга, жойлардаги энг оғриқли муаммоларни юзага чиқаришда ҳам муҳим омил бўлмоқда.
Батафсил
Жазони ижро этиш муассасасида маърифий учрашув
🕔11:02, 18.09.2026
✔39
Инсон қадри ҳар қандай вазиятда ҳам устувор бўлиши, турли сабаблар билан хатога йўл қўйган фуқароларни соғлом муҳитга қайтариш, уларнинг касб-ҳунар эгаллаши ҳамда жамиятга ижтимоий мослашувига кўмаклашиш бугунги ислоҳотларнинг энг муҳим инсонпарвар тамойилларидан биридир.
Батафсил