«Ёш инновациячи» кўрик-танловининг Республика босқичида Булунғур маиший хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежи ўқувчиси Нурмуҳаммад Файзуллаев ўзи яратган дуккакли экинлар экишга мўлжалланган, ёнилғи ишлатилмайдиган янги ускунасини намойиш этди, дея хабар берди, ЎзЛиДеП матбуот хизмати.
— Ушбу ускуна маккажўхори ва ловия уруғларини экишга мўлжалланган, — дейди ёш ихтирочи. — Энди бу мосламани соя экишга ҳам мослаштирмоқчимиз. Бу ускунадан илк бор апрель ойида фойдаланганмиз ва у эккан ҳосилни йиғиб бозорга олиб чиқиб сотяпмиз. Қўл меҳнатидан фойдаланган ҳолда бир кунда 8-10 сотихга экин экилса, ушбу мослама орқали эса бир кунда 45-50 сотих ерга уруғ қадаш мумкин. Яна бир эътиборли жиҳати, бу мосламани яратиш учун бор йўғи 753 минг сўм ҳаражат қилинган.
Экологик назорат: чиқиндилар бошқаруви ва масъулият талаби
🕔11:03, 18.09.2026
✔44
Аҳоли саломатлигини асраш ва шаҳар ҳудудларида қулай экологик муҳитни қарор топтиришда маҳаллалардаги санитария-тозалик ҳолати, чиқиндиларни ўз вақтида зарарсизлантириш ва тизимли бошқариш ҳал қилувчи аҳамиятга эга.
Батафсил
«Депутат танлови»дан Деҳқонободдаги 26 мингдан зиёд аҳоли мамнун
🕔11:03, 18.09.2026
✔38
«Ташаббусли бюджет» ҳудудларни ободонлаштириш ва инфратузилмани яхшилашда фуқаролар ташаббускорлигини ошириш билан бирга, жойлардаги энг оғриқли муаммоларни юзага чиқаришда ҳам муҳим омил бўлмоқда.
Батафсил
Жазони ижро этиш муассасасида маърифий учрашув
🕔11:02, 18.09.2026
✔39
Инсон қадри ҳар қандай вазиятда ҳам устувор бўлиши, турли сабаблар билан хатога йўл қўйган фуқароларни соғлом муҳитга қайтариш, уларнинг касб-ҳунар эгаллаши ҳамда жамиятга ижтимоий мослашувига кўмаклашиш бугунги ислоҳотларнинг энг муҳим инсонпарвар тамойилларидан биридир.
Батафсил