Самарқанд вилояти ҳудудидан ўтувчи автомобиль йўлларида ўрнатилган махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд қилувчи фоторадарлар тўлиқ ишга туширилди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар қилмоқда.
Махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд қилувчи радарлар белгиланган тезликдан юқори ҳаракатланган автоуловлар тезлигини қайд этади. Шу вақтнинг ўзида йўл ҳаракати қоидалари бузилгани бўйича жарима солиш тўғрисида маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган шахснинг иштирокисиз транспорт воситасининг эгасига нисбатан қонунчиликда белгиланган тартибда қарорлар чиқарилади ва фото тасвир илова қилинган ҳолда яшаш манзилига юборилади.
Бундан кўзланган мақсад, вилоят худудида оғир оқибатли йўл транспорт ҳодисаларининг олдини олиш, уларнинг сонини камайтириш, ҳайдовчиларнинг ҳушёрлигини ошириш ва йўл ҳаракати иштирокчиларининг ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш ҳамда инновацион технологияларни ҳаётга татбиқ этишдан иборатдир.
Экологик назорат: чиқиндилар бошқаруви ва масъулият талаби
🕔11:03, 18.09.2026
✔44
Аҳоли саломатлигини асраш ва шаҳар ҳудудларида қулай экологик муҳитни қарор топтиришда маҳаллалардаги санитария-тозалик ҳолати, чиқиндиларни ўз вақтида зарарсизлантириш ва тизимли бошқариш ҳал қилувчи аҳамиятга эга.
Батафсил
«Депутат танлови»дан Деҳқонободдаги 26 мингдан зиёд аҳоли мамнун
🕔11:03, 18.09.2026
✔38
«Ташаббусли бюджет» ҳудудларни ободонлаштириш ва инфратузилмани яхшилашда фуқаролар ташаббускорлигини ошириш билан бирга, жойлардаги энг оғриқли муаммоларни юзага чиқаришда ҳам муҳим омил бўлмоқда.
Батафсил
Жазони ижро этиш муассасасида маърифий учрашув
🕔11:02, 18.09.2026
✔39
Инсон қадри ҳар қандай вазиятда ҳам устувор бўлиши, турли сабаблар билан хатога йўл қўйган фуқароларни соғлом муҳитга қайтариш, уларнинг касб-ҳунар эгаллаши ҳамда жамиятга ижтимоий мослашувига кўмаклашиш бугунги ислоҳотларнинг энг муҳим инсонпарвар тамойилларидан биридир.
Батафсил