Риштон туманида «Ёшлар — келажагимиз» Давлат дастурини амалга ошириш мақсадида ташкил этилган саккизта ишчи гуруҳ тумандаги 66 та маҳалла фуқаролар йиғинида 16 минг 700 нафар ёш билан мулоқот олиб борди.
«Ҳар бир фермерга бир ёш» лойиҳаси бўйича 323 нафар ташаббускор ёш аниқланиб, уларга 165,5 гектар ер пудрат шартномаси асосида берилди. 13 нафар ёшнинг имтиёзли кредити айнан ўрганишлар жараёнида ижобий ҳал этилишига эришилган бўлса, 15 кун ичида 645 нафар ишсиз ёшларнинг бандлиги таъминланди.
Кредит олиш истагида бўлган йигит-қизлар таклифига кўра, «Ёш тадбиркорлар кўчаси» ташкил қилишга келишилди. Қўқон-Фарғона йўлининг туман ҳудудидаги «Зарариқ» МФЙ дан бошланиб, Бағдод туманининг «Конизар» МФЙ гача бўлган 7 километрдан ортиқ жой қамраб олинади. Айни пайтда мазкур кўчада «Ёш тадбиркор» коворкинг маркази ва «Ёшлар меҳнат гузари» қурилиш ишлари давом этяпти. Ҳозир мазкур кўчада юзга яқин ёшлар тадбиркорлик қилаётган бўлса, келажакда уларнинг сони 500 нафардан ошиши кутиляпти.
Нодиржон ЮСУПОВ
Экологик назорат: чиқиндилар бошқаруви ва масъулият талаби
🕔11:03, 18.09.2026
✔44
Аҳоли саломатлигини асраш ва шаҳар ҳудудларида қулай экологик муҳитни қарор топтиришда маҳаллалардаги санитария-тозалик ҳолати, чиқиндиларни ўз вақтида зарарсизлантириш ва тизимли бошқариш ҳал қилувчи аҳамиятга эга.
Батафсил
«Депутат танлови»дан Деҳқонободдаги 26 мингдан зиёд аҳоли мамнун
🕔11:03, 18.09.2026
✔38
«Ташаббусли бюджет» ҳудудларни ободонлаштириш ва инфратузилмани яхшилашда фуқаролар ташаббускорлигини ошириш билан бирга, жойлардаги энг оғриқли муаммоларни юзага чиқаришда ҳам муҳим омил бўлмоқда.
Батафсил
Жазони ижро этиш муассасасида маърифий учрашув
🕔11:02, 18.09.2026
✔39
Инсон қадри ҳар қандай вазиятда ҳам устувор бўлиши, турли сабаблар билан хатога йўл қўйган фуқароларни соғлом муҳитга қайтариш, уларнинг касб-ҳунар эгаллаши ҳамда жамиятга ижтимоий мослашувига кўмаклашиш бугунги ислоҳотларнинг энг муҳим инсонпарвар тамойилларидан биридир.
Батафсил