Жорий йилнинг 1 августидан аҳолига бериладиган 1 килограмм суюлтирилган газ барча ҳудудлар учун бир хил — 800 сўм этиб белгиланмоқда. Бу ҳақда «Халқ сўзи» онлайн нашри хабар берди.
Айни пайтда 1 килограмм суюлтирилган газ Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида 720 сўм, Андижон, Наманган, Фарғона, Тошкент вилоятларида 700 сўм, қолган ҳудудларда эса 500 сўмдан етказиб бериляпти.
Бу ҳақда «Ўзтранcгаз» акциядорлик жамияти томонидан Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси, Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика Кенгаши иштирокида ташкил этилган конференцияда айтиб ўтилган.
Ҳозирги кунда республикамиздаги 6 миллион 143 минг истеъмолчига газ ёнилғиси етказиб берилмоқда. Шундан 3 миллион 300 мингта уй-жой, 83 мингга яқин улгуржи истеъмолчи табиий, 2 миллион 760 минг аҳоли хонадонлари эса суюлтирилган газ билан таъминланмоқда.
Экологик назорат: чиқиндилар бошқаруви ва масъулият талаби
🕔11:03, 18.09.2026
✔44
Аҳоли саломатлигини асраш ва шаҳар ҳудудларида қулай экологик муҳитни қарор топтиришда маҳаллалардаги санитария-тозалик ҳолати, чиқиндиларни ўз вақтида зарарсизлантириш ва тизимли бошқариш ҳал қилувчи аҳамиятга эга.
Батафсил
«Депутат танлови»дан Деҳқонободдаги 26 мингдан зиёд аҳоли мамнун
🕔11:03, 18.09.2026
✔38
«Ташаббусли бюджет» ҳудудларни ободонлаштириш ва инфратузилмани яхшилашда фуқаролар ташаббускорлигини ошириш билан бирга, жойлардаги энг оғриқли муаммоларни юзага чиқаришда ҳам муҳим омил бўлмоқда.
Батафсил
Жазони ижро этиш муассасасида маърифий учрашув
🕔11:02, 18.09.2026
✔39
Инсон қадри ҳар қандай вазиятда ҳам устувор бўлиши, турли сабаблар билан хатога йўл қўйган фуқароларни соғлом муҳитга қайтариш, уларнинг касб-ҳунар эгаллаши ҳамда жамиятга ижтимоий мослашувига кўмаклашиш бугунги ислоҳотларнинг энг муҳим инсонпарвар тамойилларидан биридир.
Батафсил