Тошкент шаҳрида 2016-2017 йиллар давомида уй-жойга муҳтож бўлган 118 нафар етим боланинг аризаси рўйхатга олинган. Мурожаатларнинг 50 таси бугунги кунга қадар ҳал этилмаган.
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси томонидан ўтказилган давра суҳбатида ушбу муаммолар қаттиқ танқид қилиниб, ижтимоий ҳимояга муҳтож, ота-она қарамоғидан маҳрум, етим болаларни ижтимоий ҳимоя қилишга оид қонунчиликни янада такомиллаштириш масалалари муҳокама этилди, дейилади ЎзА хабарида.
Айрим ҳудудларда бундай болаларга ажратилаётган уйларнинг аҳволи яхши эмаслиги, эски ва нураб кетгани, кўп қаватли уйлардаги хонадонларнинг коммунал тизими носозлиги, яшаш шароити яратилмагани, шунингдек, ижарага берилганларининг шартнома муддатлари тугаши билан чиқариб юборилиши, ижтимоий ҳимоядаги болалар олдига кескин муаммоларни келтириб чиқармоқда. Бундай ҳолатларга Тошкент шаҳрида, Қашқадарё, Сирдарё, Сурхондарё, Наманган вилоятларида дуч келинган.
Айни муаммолардан келиб чиқиб, давра суҳбатида бола ҳуқуқларини таъминлаш соҳасидаги ижро ҳокимияти фаолияти устидан парламент ва жамоатчилик назоратини кучайтириш мақсадида қўмита томонидан Олий Мажлис ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган «Ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар ва етим болаларнинг ижтимоий ҳимояси кафолатлари тўғрисида»ги қонун лойиҳаси муҳокама қилинди.
Экологик назорат: чиқиндилар бошқаруви ва масъулият талаби
🕔11:03, 18.09.2026
✔44
Аҳоли саломатлигини асраш ва шаҳар ҳудудларида қулай экологик муҳитни қарор топтиришда маҳаллалардаги санитария-тозалик ҳолати, чиқиндиларни ўз вақтида зарарсизлантириш ва тизимли бошқариш ҳал қилувчи аҳамиятга эга.
Батафсил
«Депутат танлови»дан Деҳқонободдаги 26 мингдан зиёд аҳоли мамнун
🕔11:03, 18.09.2026
✔38
«Ташаббусли бюджет» ҳудудларни ободонлаштириш ва инфратузилмани яхшилашда фуқаролар ташаббускорлигини ошириш билан бирга, жойлардаги энг оғриқли муаммоларни юзага чиқаришда ҳам муҳим омил бўлмоқда.
Батафсил
Жазони ижро этиш муассасасида маърифий учрашув
🕔11:02, 18.09.2026
✔39
Инсон қадри ҳар қандай вазиятда ҳам устувор бўлиши, турли сабаблар билан хатога йўл қўйган фуқароларни соғлом муҳитга қайтариш, уларнинг касб-ҳунар эгаллаши ҳамда жамиятга ижтимоий мослашувига кўмаклашиш бугунги ислоҳотларнинг энг муҳим инсонпарвар тамойилларидан биридир.
Батафсил