Мамлакатимизда меҳмон бўлиб турган Хитойнинг «Ипак йўли» фонди ижрочи вице-президенти Си Циньбо Буюк ипак йўли атрофида жойлашган мамлакатлар билан савдо-иқтисодий алоқаларни кенгайтиришини, йирик лойиҳаларни амалга оширишга ёрдам беришини таъкидлади.
Жорий йил 6 июнь куни Пекинда Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки вa «Ипак йўли» фонди ўртасида «Samarkand city-1» сайёҳлик зонасини қуриш бўйича ўзаро англашув меморандуми имзоланган. Мазкур лойиҳа юртимизда туризм соҳасини замон талаблари даражасида тараққий эттиришга қаратилган. Самарқанд шаҳрининг машҳур тарихий ва маданий марказ сифатидаги туристик салоҳиятини ошириш ва «XXI аср Ипак йўли дурдонаси» яратилишини ўз ичига олади.
Хитойлик меҳмонлар Самарқанд вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Э.Турдимов билан учрашди ва туристик зона қурилиши режалаштирилган ҳудуд ҳамда таклиф этилаётган лойиҳалар билан танишди, дейилади ЎзА хабарида.
Экологик назорат: чиқиндилар бошқаруви ва масъулият талаби
🕔11:03, 18.09.2026
✔44
Аҳоли саломатлигини асраш ва шаҳар ҳудудларида қулай экологик муҳитни қарор топтиришда маҳаллалардаги санитария-тозалик ҳолати, чиқиндиларни ўз вақтида зарарсизлантириш ва тизимли бошқариш ҳал қилувчи аҳамиятга эга.
Батафсил
«Депутат танлови»дан Деҳқонободдаги 26 мингдан зиёд аҳоли мамнун
🕔11:03, 18.09.2026
✔38
«Ташаббусли бюджет» ҳудудларни ободонлаштириш ва инфратузилмани яхшилашда фуқаролар ташаббускорлигини ошириш билан бирга, жойлардаги энг оғриқли муаммоларни юзага чиқаришда ҳам муҳим омил бўлмоқда.
Батафсил
Жазони ижро этиш муассасасида маърифий учрашув
🕔11:02, 18.09.2026
✔39
Инсон қадри ҳар қандай вазиятда ҳам устувор бўлиши, турли сабаблар билан хатога йўл қўйган фуқароларни соғлом муҳитга қайтариш, уларнинг касб-ҳунар эгаллаши ҳамда жамиятга ижтимоий мослашувига кўмаклашиш бугунги ислоҳотларнинг энг муҳим инсонпарвар тамойилларидан биридир.
Батафсил