«Бу йил ҳашарот 1,5 баробар кўп. Бундан барча раҳбарлар тегишли хулоса чиқариши, айниқса, фермерлар ўз ҳосили учун маъсулиятни кучайтириши шарт».
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 31 июль куни ғўза ривожини жадаллаштириш, ғалла ўримидан бўшаган майдонларга такрорий экин экиш, аҳоли томорқаларидан самарали фойдаланиш ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилиш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилишида бу алоҳида таъкидланди.
Асосий муаммолардан бири бу йил ғўза зараркунандалари ва ҳашаротлари кўпайганидир. Олимларнинг аниқлашича, биргина кўсак қурти капалагининг қишдан чиқиш даражаси 76 фоизни ташкил этмоқда. Бу охирги йиллардаги энг юқори кўрсаткичдир.
Жорий йилда ғалладан бўшаган 680 минг гектар майдонга такрорий экин экиш белгиланган. Лекин орадан бир ойдан кўпроқ вақт ўтган бўлса-да, жойларда экиш ишлари тизимли ташкил қилинмаган, тўлиқ якунига етказилмаган.
«Такрорий экин бу — биринчи навбатда, экспорт, иккинчидан озиқ-овқат маҳсулотларининг захираси, яъни ички бозордаги тўкинлик ва барқарор нарх-наво дегани», деди Шавкат Мирзиёев.
Экологик назорат: чиқиндилар бошқаруви ва масъулият талаби
🕔11:03, 18.09.2026
✔44
Аҳоли саломатлигини асраш ва шаҳар ҳудудларида қулай экологик муҳитни қарор топтиришда маҳаллалардаги санитария-тозалик ҳолати, чиқиндиларни ўз вақтида зарарсизлантириш ва тизимли бошқариш ҳал қилувчи аҳамиятга эга.
Батафсил
«Депутат танлови»дан Деҳқонободдаги 26 мингдан зиёд аҳоли мамнун
🕔11:03, 18.09.2026
✔38
«Ташаббусли бюджет» ҳудудларни ободонлаштириш ва инфратузилмани яхшилашда фуқаролар ташаббускорлигини ошириш билан бирга, жойлардаги энг оғриқли муаммоларни юзага чиқаришда ҳам муҳим омил бўлмоқда.
Батафсил
Жазони ижро этиш муассасасида маърифий учрашув
🕔11:02, 18.09.2026
✔39
Инсон қадри ҳар қандай вазиятда ҳам устувор бўлиши, турли сабаблар билан хатога йўл қўйган фуқароларни соғлом муҳитга қайтариш, уларнинг касб-ҳунар эгаллаши ҳамда жамиятга ижтимоий мослашувига кўмаклашиш бугунги ислоҳотларнинг энг муҳим инсонпарвар тамойилларидан биридир.
Батафсил