Ҳукумат қарори билан суюлтирилган углеводород газига бўлган эҳтиёжни аниқлаш тартиби белгиланди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар берди.
Эндиликда газ таъминоти ташкилотлари ҳар йили 1 августга қадар «Ўзтрансгаз» АЖга суюлтирилган углеводород газига бўлган эҳтиёж ҳажмини даврлар (қишки, ёзги), чораклар ва ойларга ажратган ҳолда тақдим этиши керак. Суюлтирилган углеводород газига қўшимча эҳтиёж пайдо бўлганда бу масала «Ўзбекнефтгаз» АЖ томонидан Иқтисодиёт вазирлиги билан биргаликда кўриб чиқилади ва тегишли қарор қабул қилинади.
Кундалик ҳаётда истеъмол қилиш учун аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларига суюлтирилган углеводород газини етказиб бериш белгиланган нархларда «Ўзтрансгаз» АЖ ва ёки унинг ҳудудий газ таъминоти филиаллари орқали амалга оширилади.
Экологик назорат: чиқиндилар бошқаруви ва масъулият талаби
🕔11:03, 18.09.2026
✔44
Аҳоли саломатлигини асраш ва шаҳар ҳудудларида қулай экологик муҳитни қарор топтиришда маҳаллалардаги санитария-тозалик ҳолати, чиқиндиларни ўз вақтида зарарсизлантириш ва тизимли бошқариш ҳал қилувчи аҳамиятга эга.
Батафсил
«Депутат танлови»дан Деҳқонободдаги 26 мингдан зиёд аҳоли мамнун
🕔11:03, 18.09.2026
✔38
«Ташаббусли бюджет» ҳудудларни ободонлаштириш ва инфратузилмани яхшилашда фуқаролар ташаббускорлигини ошириш билан бирга, жойлардаги энг оғриқли муаммоларни юзага чиқаришда ҳам муҳим омил бўлмоқда.
Батафсил
Жазони ижро этиш муассасасида маърифий учрашув
🕔11:02, 18.09.2026
✔39
Инсон қадри ҳар қандай вазиятда ҳам устувор бўлиши, турли сабаблар билан хатога йўл қўйган фуқароларни соғлом муҳитга қайтариш, уларнинг касб-ҳунар эгаллаши ҳамда жамиятга ижтимоий мослашувига кўмаклашиш бугунги ислоҳотларнинг энг муҳим инсонпарвар тамойилларидан биридир.
Батафсил