Оролбўйи болалари учун таркибида реабилитация маркази бўлган 120 ўринли ихтисослашган мактабгача таълим муассасаси ташкил этилади. Бу ҳақда gazeta.uz хабар тарқатди.
Муассаса имконияти чекланган болаларга таълим бериш ҳамда уларни жисмоний ва интеллектуал имкониятларидан келиб чиқиб тарбиялаш ва реабилитация қилиш учун синов лойиҳаси шаклида ташкил этилмоқда.
30 июнь ҳолатига кўра, Мактабгача таълим вазирлиги тизимида алоҳида парваришга муҳтож болалар учун 188 та ихтисослашган МТМ фаолият кўрсатмоқда. Мазкур муассасалар 21 минг бола ёки уларнинг 3,3 фоизини қамраб олган.
Янги муассаса ихтисослашган кўп профилли МТМ ва реабилитация марказидан таркиб топиб, унга тарбияланувчилар ҳафтасига беш кун тўққиз соатдан қабул қилинади. МТМга тиббий-психологик-педагогик комиссия хулосаси асосида 2-7 ёшли болалар қабул қилинади.
Экологик назорат: чиқиндилар бошқаруви ва масъулият талаби
🕔11:03, 18.09.2026
✔44
Аҳоли саломатлигини асраш ва шаҳар ҳудудларида қулай экологик муҳитни қарор топтиришда маҳаллалардаги санитария-тозалик ҳолати, чиқиндиларни ўз вақтида зарарсизлантириш ва тизимли бошқариш ҳал қилувчи аҳамиятга эга.
Батафсил
«Депутат танлови»дан Деҳқонободдаги 26 мингдан зиёд аҳоли мамнун
🕔11:03, 18.09.2026
✔38
«Ташаббусли бюджет» ҳудудларни ободонлаштириш ва инфратузилмани яхшилашда фуқаролар ташаббускорлигини ошириш билан бирга, жойлардаги энг оғриқли муаммоларни юзага чиқаришда ҳам муҳим омил бўлмоқда.
Батафсил
Жазони ижро этиш муассасасида маърифий учрашув
🕔11:02, 18.09.2026
✔39
Инсон қадри ҳар қандай вазиятда ҳам устувор бўлиши, турли сабаблар билан хатога йўл қўйган фуқароларни соғлом муҳитга қайтариш, уларнинг касб-ҳунар эгаллаши ҳамда жамиятга ижтимоий мослашувига кўмаклашиш бугунги ислоҳотларнинг энг муҳим инсонпарвар тамойилларидан биридир.
Батафсил