Ўзбекистон Ички ишлар вазирлигининг Ёнғин хавфсизлиги институти ташкил топганига 25 йил тўлди. Шу муносабат билан институт фаолиятига бағишланган «25 йил: шараф, маҳорат ва мардлик мактаби» номли китоби тайёрланди. Миллий матбуот марказида мазкур китоб тақдимоти бўлиб ўтди.
Ғафур Ғулом номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйида чоп этилган мазкур китоб-альбом кенг омма учун мўлжалланган бўлиб, унда таълим даргоҳининг чорак асрлик тарихи батафсил акс этган. Хусусан, институтнинг ривожланиш босқичлари, кафедралари фаолияти, кадрлар тайёрлаш тизимининг шаклланиши, ўқув-тарбия жараёни ёшлар маънавиятини юксалтириш ҳамда спорт соҳасида эришилган ютуқлар ҳақида сўз боради.
Бундан ташқари, институт ривожига муносиб ҳисса қўшган раҳбарлар ва профессор-ўқитувчилар, уларнинг илмий-тадқиқот йўналишда эришган муҳим натижалари, тадбирлар ва халқаро ҳамкорлик тўғрисида атрофлича маълумотлар берилган.
Китоб таниқли шоирларнинг оловга кирувчи шерюрак йигитлар жасорати мардлиги ва қаҳрамонона ҳаёти ҳақида битган шеърлари билан бойитилган.
Экологик назорат: чиқиндилар бошқаруви ва масъулият талаби
🕔11:03, 18.09.2026
✔44
Аҳоли саломатлигини асраш ва шаҳар ҳудудларида қулай экологик муҳитни қарор топтиришда маҳаллалардаги санитария-тозалик ҳолати, чиқиндиларни ўз вақтида зарарсизлантириш ва тизимли бошқариш ҳал қилувчи аҳамиятга эга.
Батафсил
«Депутат танлови»дан Деҳқонободдаги 26 мингдан зиёд аҳоли мамнун
🕔11:03, 18.09.2026
✔38
«Ташаббусли бюджет» ҳудудларни ободонлаштириш ва инфратузилмани яхшилашда фуқаролар ташаббускорлигини ошириш билан бирга, жойлардаги энг оғриқли муаммоларни юзага чиқаришда ҳам муҳим омил бўлмоқда.
Батафсил
Жазони ижро этиш муассасасида маърифий учрашув
🕔11:02, 18.09.2026
✔39
Инсон қадри ҳар қандай вазиятда ҳам устувор бўлиши, турли сабаблар билан хатога йўл қўйган фуқароларни соғлом муҳитга қайтариш, уларнинг касб-ҳунар эгаллаши ҳамда жамиятга ижтимоий мослашувига кўмаклашиш бугунги ислоҳотларнинг энг муҳим инсонпарвар тамойилларидан биридир.
Батафсил