Навоий вилояти ИИБ тизимида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш, ҳал этишга юзаки ёки расмиятчилик билан ёндашиш ҳолатлари сабабли, жорий йилнинг саккиз ойи мобайнида тушган 6 минг 552 та мурожаатнинг 2 003 таси ёки ҳар учинчиси аҳолига паспорт хизматларини кўрсатиш масалаларига доир бўлиб, уларни кўриб чиқишда эса қатор камчиликларга йўл қўйилаётгани аниқланди.
Бу Ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов раҳбарлигидаги ишчи гуруҳнинг 4-6 сентябрь кунлари Навоий вилоятининг барча шаҳар ва туманларида бўлиб, ички ишлар органларида ўтказилган ўрганиш натижаларида айтиб ўтилди.
Жиноятчилик кескин камайганига қарамасдан, содир этилган жиноятлар ҳар 100 минг аҳоли сонига нисбатан ҳисобланганда республикада учинчи ўринни эгаллаётгани, бир қатор туманларда жиноятчиликка қарши курашиш борасидаги ишлар салбий баҳоланди, дейилади вазирлик Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси материалида.
Экологик назорат: чиқиндилар бошқаруви ва масъулият талаби
🕔11:03, 18.09.2026
✔44
Аҳоли саломатлигини асраш ва шаҳар ҳудудларида қулай экологик муҳитни қарор топтиришда маҳаллалардаги санитария-тозалик ҳолати, чиқиндиларни ўз вақтида зарарсизлантириш ва тизимли бошқариш ҳал қилувчи аҳамиятга эга.
Батафсил
«Депутат танлови»дан Деҳқонободдаги 26 мингдан зиёд аҳоли мамнун
🕔11:03, 18.09.2026
✔38
«Ташаббусли бюджет» ҳудудларни ободонлаштириш ва инфратузилмани яхшилашда фуқаролар ташаббускорлигини ошириш билан бирга, жойлардаги энг оғриқли муаммоларни юзага чиқаришда ҳам муҳим омил бўлмоқда.
Батафсил
Жазони ижро этиш муассасасида маърифий учрашув
🕔11:02, 18.09.2026
✔39
Инсон қадри ҳар қандай вазиятда ҳам устувор бўлиши, турли сабаблар билан хатога йўл қўйган фуқароларни соғлом муҳитга қайтариш, уларнинг касб-ҳунар эгаллаши ҳамда жамиятга ижтимоий мослашувига кўмаклашиш бугунги ислоҳотларнинг энг муҳим инсонпарвар тамойилларидан биридир.
Батафсил