Андижонда 1 сотих ерни минг доллар пора эвазига сотмоқчи бўлган ер ресурслари давлат кадастри ходими қўлга олинди.
ДХХ Андижон вилояти бошқармаси Булоқбоши туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида ер ресурслари давлат кадастри туман бўлими ер тузувчи мутахассиси А.Қ. фуқаро Д.Б.га «Ширмонбулоқ Гулшодаси» фермер хўжалигига қарашли бўлган 1 сотих ер майдонини тураржой сифатида унинг хонадони яшаш майдонига қўшиб бериш учун фуқародан 1000 АҚШ доллари миқдорида пул олаётгани пайтида қўлга тушди.
Бундан икки ой олдин худди шундай жиноят билан ушбу туман ер ресурслари давлат кадастри бошлиғи У.Р. 4000 АҚШ доллари пора олгани учун жиноий жавобгарликка тортилган эди.
Экологик назорат: чиқиндилар бошқаруви ва масъулият талаби
🕔11:03, 18.09.2026
✔44
Аҳоли саломатлигини асраш ва шаҳар ҳудудларида қулай экологик муҳитни қарор топтиришда маҳаллалардаги санитария-тозалик ҳолати, чиқиндиларни ўз вақтида зарарсизлантириш ва тизимли бошқариш ҳал қилувчи аҳамиятга эга.
Батафсил
«Депутат танлови»дан Деҳқонободдаги 26 мингдан зиёд аҳоли мамнун
🕔11:03, 18.09.2026
✔38
«Ташаббусли бюджет» ҳудудларни ободонлаштириш ва инфратузилмани яхшилашда фуқаролар ташаббускорлигини ошириш билан бирга, жойлардаги энг оғриқли муаммоларни юзага чиқаришда ҳам муҳим омил бўлмоқда.
Батафсил
Жазони ижро этиш муассасасида маърифий учрашув
🕔11:02, 18.09.2026
✔39
Инсон қадри ҳар қандай вазиятда ҳам устувор бўлиши, турли сабаблар билан хатога йўл қўйган фуқароларни соғлом муҳитга қайтариш, уларнинг касб-ҳунар эгаллаши ҳамда жамиятга ижтимоий мослашувига кўмаклашиш бугунги ислоҳотларнинг энг муҳим инсонпарвар тамойилларидан биридир.
Батафсил