Ўзбекистон Миллий университети қошида Россия Федерациясининг «ММФИ» миллий тадқиқот ядро университетига кириш синовида мақсадли иштирок этишга тайёрлаш учун давлат гранти асосидаги ўқув курслари ташкил этилади.
ЎзА хабарида айтилишича, курсга физика ва математика фанларидан юқори билимга эга бўлган 100 нафар ёш танлов асосида қабул қилинади. Танлов рус тилида ўтказилади. Танловда мактаб ва лицей-коллеж битирувчилари қатнашиши мумкин. Ундан муваффақиятли ўтган тингловчилар ётоқхона билан таъминланиши мумкин.
Ўқув курслари шу йилнинг 2 октябридан бошланади. Физика, математика ва рус тили фанларидан олиб бориладиган машғулотлар ўн ой давом этади.
Экологик назорат: чиқиндилар бошқаруви ва масъулият талаби
🕔11:03, 18.09.2026
✔44
Аҳоли саломатлигини асраш ва шаҳар ҳудудларида қулай экологик муҳитни қарор топтиришда маҳаллалардаги санитария-тозалик ҳолати, чиқиндиларни ўз вақтида зарарсизлантириш ва тизимли бошқариш ҳал қилувчи аҳамиятга эга.
Батафсил
«Депутат танлови»дан Деҳқонободдаги 26 мингдан зиёд аҳоли мамнун
🕔11:03, 18.09.2026
✔38
«Ташаббусли бюджет» ҳудудларни ободонлаштириш ва инфратузилмани яхшилашда фуқаролар ташаббускорлигини ошириш билан бирга, жойлардаги энг оғриқли муаммоларни юзага чиқаришда ҳам муҳим омил бўлмоқда.
Батафсил
Жазони ижро этиш муассасасида маърифий учрашув
🕔11:02, 18.09.2026
✔39
Инсон қадри ҳар қандай вазиятда ҳам устувор бўлиши, турли сабаблар билан хатога йўл қўйган фуқароларни соғлом муҳитга қайтариш, уларнинг касб-ҳунар эгаллаши ҳамда жамиятга ижтимоий мослашувига кўмаклашиш бугунги ислоҳотларнинг энг муҳим инсонпарвар тамойилларидан биридир.
Батафсил