Мамлакатимизда 20 сентябрдан 20 октябргача «Соғлом аёл ойлиги» ўтказилмоқда.
Ушбу ойликдан мақсад ўсмир қизлар ва фертиль ёшдаги аёлларнинг саломатлигини мустаҳкамлашдир.
— Ойликни самарали ва тизимли ўтказиш чоралари кўрилди, — дейди Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Элмира Боситхонова. — Бунинг учун ҳар бир умумий амалиёт шифокори ва патронаж ҳамширага ўз ҳудудидаги туғруқ ёшидаги аёлларни қайта хатловдан ўтказиш, уларни аниқ режа асосида тиббий кўрикка чақириш тавсия этилди. Вақти белгиланган чақириқ варақалари патронаж ҳамшира ва «Саломатлик мактаби» аъзоси томонидан ҳар бир аёлга шахсан тақдим этилади.
Мактаб, коллеж ва лицейларда ҳам тиббий кўрик ва соғломлаштириш акциялари ташкил этилади.
Экологик назорат: чиқиндилар бошқаруви ва масъулият талаби
🕔11:03, 18.09.2026
✔44
Аҳоли саломатлигини асраш ва шаҳар ҳудудларида қулай экологик муҳитни қарор топтиришда маҳаллалардаги санитария-тозалик ҳолати, чиқиндиларни ўз вақтида зарарсизлантириш ва тизимли бошқариш ҳал қилувчи аҳамиятга эга.
Батафсил
«Депутат танлови»дан Деҳқонободдаги 26 мингдан зиёд аҳоли мамнун
🕔11:03, 18.09.2026
✔38
«Ташаббусли бюджет» ҳудудларни ободонлаштириш ва инфратузилмани яхшилашда фуқаролар ташаббускорлигини ошириш билан бирга, жойлардаги энг оғриқли муаммоларни юзага чиқаришда ҳам муҳим омил бўлмоқда.
Батафсил
Жазони ижро этиш муассасасида маърифий учрашув
🕔11:02, 18.09.2026
✔39
Инсон қадри ҳар қандай вазиятда ҳам устувор бўлиши, турли сабаблар билан хатога йўл қўйган фуқароларни соғлом муҳитга қайтариш, уларнинг касб-ҳунар эгаллаши ҳамда жамиятга ижтимоий мослашувига кўмаклашиш бугунги ислоҳотларнинг энг муҳим инсонпарвар тамойилларидан биридир.
Батафсил