Тошкент вилоят ИИБ ЙҲХБ томонидан «Қамчиқ» довони орқали юк ташиш билан шуғулланувчи 236 юк автомобилига нур қайтаргичлар ўрнатилиши ташкил этилди.
Бу «Йўл ҳаракати хавфсизлиги тарғиботи куни» тадбирлари доирасида амалга оширилди. Навбатдаги тадбирда вилоят ҳудудидаги юк автомобиллари тураргоҳларида ҳайдовчилар билан йўл ҳаракати ҳамда юк ташиш қоидаларига риоя этиш, хавфсизлик нуқтаи назаридан юк автомобилининг габарит ўлчамидан келиб чиққан ҳолда нур қайтаргичлар ўрнатиш лозимлиги юзасидан тарғибот суҳбатлари ташкил этилди.
Экологик назорат: чиқиндилар бошқаруви ва масъулият талаби
🕔11:03, 18.09.2026
✔44
Аҳоли саломатлигини асраш ва шаҳар ҳудудларида қулай экологик муҳитни қарор топтиришда маҳаллалардаги санитария-тозалик ҳолати, чиқиндиларни ўз вақтида зарарсизлантириш ва тизимли бошқариш ҳал қилувчи аҳамиятга эга.
Батафсил
«Депутат танлови»дан Деҳқонободдаги 26 мингдан зиёд аҳоли мамнун
🕔11:03, 18.09.2026
✔38
«Ташаббусли бюджет» ҳудудларни ободонлаштириш ва инфратузилмани яхшилашда фуқаролар ташаббускорлигини ошириш билан бирга, жойлардаги энг оғриқли муаммоларни юзага чиқаришда ҳам муҳим омил бўлмоқда.
Батафсил
Жазони ижро этиш муассасасида маърифий учрашув
🕔11:02, 18.09.2026
✔39
Инсон қадри ҳар қандай вазиятда ҳам устувор бўлиши, турли сабаблар билан хатога йўл қўйган фуқароларни соғлом муҳитга қайтариш, уларнинг касб-ҳунар эгаллаши ҳамда жамиятга ижтимоий мослашувига кўмаклашиш бугунги ислоҳотларнинг энг муҳим инсонпарвар тамойилларидан биридир.
Батафсил