7-8 октябрь кунлари «Масжид ва мадрасалар учун китоб акцияси» доирасида Қашқадарё вилоятининг Қарши, Нишон, Касби ва Миришкор туманларидаги 43 та масжидга жами ҳисобда 52 миллион сўмлик 2021 та китоб етказиб берилди.
Бу ҳақда «Вақф» хайрия жамоат фонди матбуот хизмати ахборотига асосланиб daryo.uz хабар тарқатган.
Масжидларнинг ҳар бирига «Қуръони карим», шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф қаламига мансуб «Одоблар хазинаси» тўплами, «Руҳий тарбия» тўплами, «Ҳадис ва ҳаёт» китобидан 9 та жуз, «Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга содиқ Муҳаммад содиқ», «Зикр аҳлидан сўранг» китобидан 7 та жуз, «Олтин силсила» 4, 6-жузи, «Ислом тарихи», «Мўминнинг қалқони», «Очиқ хат» китоблари, шу билан биргаликда, масжид аҳли учун керакли деб ҳисобланган бир қатор адабиётлар Аллоҳ йўлида вақф мулки қилиб берилди.
Тўпланган маблағлар эвазига вилоятлардаги масжидларга китоблар олинади. Ҳозирги кунгача 306 та масжид уламолар томонидан ёзилган энг сара асарлар билан таъминланди.
Экологик назорат: чиқиндилар бошқаруви ва масъулият талаби
🕔11:03, 18.09.2026
✔44
Аҳоли саломатлигини асраш ва шаҳар ҳудудларида қулай экологик муҳитни қарор топтиришда маҳаллалардаги санитария-тозалик ҳолати, чиқиндиларни ўз вақтида зарарсизлантириш ва тизимли бошқариш ҳал қилувчи аҳамиятга эга.
Батафсил
«Депутат танлови»дан Деҳқонободдаги 26 мингдан зиёд аҳоли мамнун
🕔11:03, 18.09.2026
✔38
«Ташаббусли бюджет» ҳудудларни ободонлаштириш ва инфратузилмани яхшилашда фуқаролар ташаббускорлигини ошириш билан бирга, жойлардаги энг оғриқли муаммоларни юзага чиқаришда ҳам муҳим омил бўлмоқда.
Батафсил
Жазони ижро этиш муассасасида маърифий учрашув
🕔11:02, 18.09.2026
✔39
Инсон қадри ҳар қандай вазиятда ҳам устувор бўлиши, турли сабаблар билан хатога йўл қўйган фуқароларни соғлом муҳитга қайтариш, уларнинг касб-ҳунар эгаллаши ҳамда жамиятга ижтимоий мослашувига кўмаклашиш бугунги ислоҳотларнинг энг муҳим инсонпарвар тамойилларидан биридир.
Батафсил