Самарқанд шаҳридаги 43-умумтаълим мактабига Ўзбекистоннинг бой тарихий-маданий меросини Франция ва Европанинг бошқа давлатларида тарғиб қилишга улкан ҳисса қўшган француз темуршунос олими, профессор Люсьен Керен номи берилди.
Шу муносабат билан ўтказилган маросимда иштирок этган Франциянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Виолен де Вильмор мактабга француз олими китобларини топширди.
Люсьен Керен умрининг 35 йилини Амир Темур ва унинг авлодлари цивилизациялар ривожига қўшган ҳиссасини илмий тадқиқ этишга сарфлаган. Унинг ташаббуси билан 1988 йилда Парижда Темурийлар тарихи ва санъатини ўрганиш уюшмаси тузилди, «La Timuride» журналига асос солинди. Олимнинг «Темур давридаги Самарқандга йўл» китоби кўплаб тилларга таржима қилинган.
Экологик назорат: чиқиндилар бошқаруви ва масъулият талаби
🕔11:03, 18.09.2026
✔44
Аҳоли саломатлигини асраш ва шаҳар ҳудудларида қулай экологик муҳитни қарор топтиришда маҳаллалардаги санитария-тозалик ҳолати, чиқиндиларни ўз вақтида зарарсизлантириш ва тизимли бошқариш ҳал қилувчи аҳамиятга эга.
Батафсил
«Депутат танлови»дан Деҳқонободдаги 26 мингдан зиёд аҳоли мамнун
🕔11:03, 18.09.2026
✔38
«Ташаббусли бюджет» ҳудудларни ободонлаштириш ва инфратузилмани яхшилашда фуқаролар ташаббускорлигини ошириш билан бирга, жойлардаги энг оғриқли муаммоларни юзага чиқаришда ҳам муҳим омил бўлмоқда.
Батафсил
Жазони ижро этиш муассасасида маърифий учрашув
🕔11:02, 18.09.2026
✔39
Инсон қадри ҳар қандай вазиятда ҳам устувор бўлиши, турли сабаблар билан хатога йўл қўйган фуқароларни соғлом муҳитга қайтариш, уларнинг касб-ҳунар эгаллаши ҳамда жамиятга ижтимоий мослашувига кўмаклашиш бугунги ислоҳотларнинг энг муҳим инсонпарвар тамойилларидан биридир.
Батафсил