Азиз Санжарнинг юртимизга ташрифи Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ташаббуси билан ташкил этилди. У АҚШнинг Шимолий Каролина университети профессори, кимё бўйича 2015 йилги Нобель мукофоти лауреати ҳисобланади.
Олий ва ўрта махсус таълим вазири Ином Мажидов Нобель мукофоти лауреати билан учрашди. Олимнинг юртимизга ташрифи Ўзбекистон ёшларининг илмий тадқиқот ишларига қизиқишини орттириш, уларнинг ўз олдига аниқ мақсадлар қўйиб, танлаган соҳасида ижобий ютуқларга эришишида муҳим аҳамият касб этиши таъкидланди. Азиз Санжар Ўзбекистонда ўзини она Ватанидагидек ҳис қилаётганини, ўзига берилган Нобель мукофоти бутун туркий халқлар мукофоти деб ҳисоблашини алоҳида қайд этди.
Нобель мукофоти лауреати 15-22 октябрь кунлари юртимизда бўлади ва кимё йўналишида таҳсил олувчи бакалавр ҳамда магистрлар учун онлайн маъруза қилди.
Экологик назорат: чиқиндилар бошқаруви ва масъулият талаби
🕔11:03, 18.09.2026
✔44
Аҳоли саломатлигини асраш ва шаҳар ҳудудларида қулай экологик муҳитни қарор топтиришда маҳаллалардаги санитария-тозалик ҳолати, чиқиндиларни ўз вақтида зарарсизлантириш ва тизимли бошқариш ҳал қилувчи аҳамиятга эга.
Батафсил
«Депутат танлови»дан Деҳқонободдаги 26 мингдан зиёд аҳоли мамнун
🕔11:03, 18.09.2026
✔38
«Ташаббусли бюджет» ҳудудларни ободонлаштириш ва инфратузилмани яхшилашда фуқаролар ташаббускорлигини ошириш билан бирга, жойлардаги энг оғриқли муаммоларни юзага чиқаришда ҳам муҳим омил бўлмоқда.
Батафсил
Жазони ижро этиш муассасасида маърифий учрашув
🕔11:02, 18.09.2026
✔39
Инсон қадри ҳар қандай вазиятда ҳам устувор бўлиши, турли сабаблар билан хатога йўл қўйган фуқароларни соғлом муҳитга қайтариш, уларнинг касб-ҳунар эгаллаши ҳамда жамиятга ижтимоий мослашувига кўмаклашиш бугунги ислоҳотларнинг энг муҳим инсонпарвар тамойилларидан биридир.
Батафсил