Хорижда қийин аҳволда қолган ўзбекистонликларнинг 42 кишидан иборат 2-гуруҳини Тошкент халқаро аэропортида қариндошлари ҳамда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги, Ички ишлар, Соғлиқни сақлаш вазирликларининг масъул вакиллари кутиб олди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Улар тўлиқ тиббий текширувдан ўтказилди. Фуқаролар саломатлиги назоратга олингач, Россия Федерациясидан олиб келинган ўзбекистонликлар билан учрашув бўлиб ўтди.
Учрашув давомида хорижда оғир аҳволда қолган фуқаролар бандлигини таъминлаш, микрокредитлар ажратиш бўйича тавсия ва кўрсатмалар берилди, фуқароларни қизиқтирган масалаларда фикр-мулоҳаза алмашилди.
Ўзбекистонга қайтарилган фуқароларнинг яшаш манзилига қадар йўл харажатларини қоплаш мақсадида уларга энг кам ойлик иш ҳақи миқдорида пул маблағлари тарқатилди.
Экологик назорат: чиқиндилар бошқаруви ва масъулият талаби
🕔11:03, 18.09.2026
✔44
Аҳоли саломатлигини асраш ва шаҳар ҳудудларида қулай экологик муҳитни қарор топтиришда маҳаллалардаги санитария-тозалик ҳолати, чиқиндиларни ўз вақтида зарарсизлантириш ва тизимли бошқариш ҳал қилувчи аҳамиятга эга.
Батафсил
«Депутат танлови»дан Деҳқонободдаги 26 мингдан зиёд аҳоли мамнун
🕔11:03, 18.09.2026
✔38
«Ташаббусли бюджет» ҳудудларни ободонлаштириш ва инфратузилмани яхшилашда фуқаролар ташаббускорлигини ошириш билан бирга, жойлардаги энг оғриқли муаммоларни юзага чиқаришда ҳам муҳим омил бўлмоқда.
Батафсил
Жазони ижро этиш муассасасида маърифий учрашув
🕔11:02, 18.09.2026
✔39
Инсон қадри ҳар қандай вазиятда ҳам устувор бўлиши, турли сабаблар билан хатога йўл қўйган фуқароларни соғлом муҳитга қайтариш, уларнинг касб-ҳунар эгаллаши ҳамда жамиятга ижтимоий мослашувига кўмаклашиш бугунги ислоҳотларнинг энг муҳим инсонпарвар тамойилларидан биридир.
Батафсил