АҚШнинг United Investment Healthcare Group компанияси Ўзбекистоннинг «Dori-Darmon» компаниясини ишончли бошқарув учун қабул қилиб олади. Бу ҳақда Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси матбуот хизматига асосланиб, daryo.uz хабар бермоқда.
Келишув Ўзбекистон — АҚШ бизнес-форуми доирасида имзоланган. АҚШ компанияси «Dori-Darmon»ни беш йил муддатга ишончли бошқарувга олади. Агар чет эллик ҳамкор белгиланган бизнес-кўрсаткичларга эриша олса, у ҳолда келишув яна беш йил муддатга узайтирилади.
Маълумот учун, «Dori-Darmon» компаниясининг 71 фоиз акцияси давлатга тегишли бўлиб, унинг таркибида 2200 дан зиёд ижтимоий дорихона ташкил этилган.
Экологик назорат: чиқиндилар бошқаруви ва масъулият талаби
🕔11:03, 18.09.2026
✔44
Аҳоли саломатлигини асраш ва шаҳар ҳудудларида қулай экологик муҳитни қарор топтиришда маҳаллалардаги санитария-тозалик ҳолати, чиқиндиларни ўз вақтида зарарсизлантириш ва тизимли бошқариш ҳал қилувчи аҳамиятга эга.
Батафсил
«Депутат танлови»дан Деҳқонободдаги 26 мингдан зиёд аҳоли мамнун
🕔11:03, 18.09.2026
✔38
«Ташаббусли бюджет» ҳудудларни ободонлаштириш ва инфратузилмани яхшилашда фуқаролар ташаббускорлигини ошириш билан бирга, жойлардаги энг оғриқли муаммоларни юзага чиқаришда ҳам муҳим омил бўлмоқда.
Батафсил
Жазони ижро этиш муассасасида маърифий учрашув
🕔11:02, 18.09.2026
✔39
Инсон қадри ҳар қандай вазиятда ҳам устувор бўлиши, турли сабаблар билан хатога йўл қўйган фуқароларни соғлом муҳитга қайтариш, уларнинг касб-ҳунар эгаллаши ҳамда жамиятга ижтимоий мослашувига кўмаклашиш бугунги ислоҳотларнинг энг муҳим инсонпарвар тамойилларидан биридир.
Батафсил