Тошкент давлат иқтисодиёт университетида Австриянинг Кремс амалий фанлар университети (IMC University Krems) билан ҳамкорликда иқтисодиёт ва туризм йўналишида кадрлар тайёрланадиган янги факультет очилди.
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ахборот хизмати хабарига кўра, Ўзбек-Австрия қўшма факультетида ўқув жараёнлари 2019 йилдан бошланиб, таълим инглиз тилида олиб борилади ва битирувчиларга Тошкент давлат иқтисодиёт университети ва Австриянинг Кремс амалий фанлар университетининг дипломи берилади.
Қўшма факультетда ўқув жараёнлари ўзбек ва халқаро таълим стандартлари асосида замонавий шароитларда ташкил этилади. 2019 йилда қўшма ўқув дастури асосида «Экспортга ихтисослаштирилган менежмент», «Туризм ва кўнгил очиш масканлари менежменти» йўналишларида бакалавриат босқичига 100 нафар талаба қабул қилинади.
Экологик назорат: чиқиндилар бошқаруви ва масъулият талаби
🕔11:03, 18.09.2026
✔44
Аҳоли саломатлигини асраш ва шаҳар ҳудудларида қулай экологик муҳитни қарор топтиришда маҳаллалардаги санитария-тозалик ҳолати, чиқиндиларни ўз вақтида зарарсизлантириш ва тизимли бошқариш ҳал қилувчи аҳамиятга эга.
Батафсил
«Депутат танлови»дан Деҳқонободдаги 26 мингдан зиёд аҳоли мамнун
🕔11:03, 18.09.2026
✔38
«Ташаббусли бюджет» ҳудудларни ободонлаштириш ва инфратузилмани яхшилашда фуқаролар ташаббускорлигини ошириш билан бирга, жойлардаги энг оғриқли муаммоларни юзага чиқаришда ҳам муҳим омил бўлмоқда.
Батафсил
Жазони ижро этиш муассасасида маърифий учрашув
🕔11:02, 18.09.2026
✔39
Инсон қадри ҳар қандай вазиятда ҳам устувор бўлиши, турли сабаблар билан хатога йўл қўйган фуқароларни соғлом муҳитга қайтариш, уларнинг касб-ҳунар эгаллаши ҳамда жамиятга ижтимоий мослашувига кўмаклашиш бугунги ислоҳотларнинг энг муҳим инсонпарвар тамойилларидан биридир.
Батафсил