Остонадаги «Самгау» номли беш қаватли (30 000 квадрат метр майдонга эга) савдо маркази Ўзбекистон тадбиркорларига ижара ҳақисиз фойдаланишга топширилди.
Бу Ўзбекистон Республикасининг Қозоғистондаги элчихонаси, Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг экспортини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ва Қозоғистондаги расмий ҳамкори «NUR GROUP» ўртасида имзоланган шартнома асосида амалга оширилди.
Республика «Ҳунарманд» уюшмаси матбуот хизмати хабарига кўра, савдо марказининг бешинчи қаватида ҳунармандчилик маҳсулотлари дўконлари ҳамда Ўзбекистон маданият маркази ташкил этилган.
2500 кв.м майдонни ташкил этаётган Ўзбекистон маданият марказида Самарқанд, Бухоро, Хоразм вилоятлари ва Тошкент шаҳрининг тарихий обидалари, маданияти ва ҳунармандчилик санъатини акс эттирадиган ҳар бир вилоят учун 150 кв.м, жами 600 кв.м майдонни эгаллайдиган доимий фаолият кўрсатадиган вилоят бурчаклари ташкиллаштирилмоқда.
Савдо марказининг биринчи қаватида Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги, қандолат, консерва, озиқ-овқат маҳсулотлари, иккинчи қаватида гилам бозори, учинчи қаватида мамлакатимизда ишлаб чиқарилаётган тўқимачилик маҳсулотлари, эркаклар, аёллар ва болалар кийимлари ва бошқа маҳсулотлар, тўртинчи қаватида юртимизда ишлаб чиқарилган мебеллар ва маиший техника маҳсулотлари савдоси ташкил этилган.
Экологик назорат: чиқиндилар бошқаруви ва масъулият талаби
🕔11:03, 18.09.2026
✔44
Аҳоли саломатлигини асраш ва шаҳар ҳудудларида қулай экологик муҳитни қарор топтиришда маҳаллалардаги санитария-тозалик ҳолати, чиқиндиларни ўз вақтида зарарсизлантириш ва тизимли бошқариш ҳал қилувчи аҳамиятга эга.
Батафсил
«Депутат танлови»дан Деҳқонободдаги 26 мингдан зиёд аҳоли мамнун
🕔11:03, 18.09.2026
✔38
«Ташаббусли бюджет» ҳудудларни ободонлаштириш ва инфратузилмани яхшилашда фуқаролар ташаббускорлигини ошириш билан бирга, жойлардаги энг оғриқли муаммоларни юзага чиқаришда ҳам муҳим омил бўлмоқда.
Батафсил
Жазони ижро этиш муассасасида маърифий учрашув
🕔11:02, 18.09.2026
✔39
Инсон қадри ҳар қандай вазиятда ҳам устувор бўлиши, турли сабаблар билан хатога йўл қўйган фуқароларни соғлом муҳитга қайтариш, уларнинг касб-ҳунар эгаллаши ҳамда жамиятга ижтимоий мослашувига кўмаклашиш бугунги ислоҳотларнинг энг муҳим инсонпарвар тамойилларидан биридир.
Батафсил