Юнусобод туманидаги 17-сонли давлат ихтисослаштирилган умумтаълим мактабида Навоий ғазаллари она тилимиздан ташқари, инглиз, немис ва рус тилларида жаранглади. Бу «Буюк мутафаккир Алишер Навоий — ўзбек адабий тили асосчиси» мавзусидаги тил ва адабий кечада бўлиб ўтди.
— Ёшлар қалбида ватанпарварлик, миллий қадриятларимиз, хусусан, она тилимизга ҳурмат туйғуларини юксалтиришда Алишер Навоий ижоди алоҳида аҳамият касб этади, — дейди мактабнинг Маънавий ва маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари Мавлуда Бобобекова. — Улуғ шоир ҳаёти ва бой адабий меросини ўқувчилар катта қизиқиш билан ўрганмоқда. Тадбирда она тилимиз тарихи, хусусан, иш юритишга оид юридик тилнинг мумтоз намунасини биринчи бўлиб Алишер Навоий бобомиз «Вақфия» асарида шакллантириб бергани тўғрисидаги маълумотлар иштирокчиларда ғурур туйғусини уйғотди.
Адабий кечада ўқувчилар Навоий асарларидан саҳна кўринишлари намойиш қилишди. Айниқса, ғазал ва рубоийларнинг чет тилларда ифодали ўқилиши барчада катта таассурот қолдирди.
Экологик назорат: чиқиндилар бошқаруви ва масъулият талаби
🕔11:03, 18.09.2026
✔44
Аҳоли саломатлигини асраш ва шаҳар ҳудудларида қулай экологик муҳитни қарор топтиришда маҳаллалардаги санитария-тозалик ҳолати, чиқиндиларни ўз вақтида зарарсизлантириш ва тизимли бошқариш ҳал қилувчи аҳамиятга эга.
Батафсил
«Депутат танлови»дан Деҳқонободдаги 26 мингдан зиёд аҳоли мамнун
🕔11:03, 18.09.2026
✔38
«Ташаббусли бюджет» ҳудудларни ободонлаштириш ва инфратузилмани яхшилашда фуқаролар ташаббускорлигини ошириш билан бирга, жойлардаги энг оғриқли муаммоларни юзага чиқаришда ҳам муҳим омил бўлмоқда.
Батафсил
Жазони ижро этиш муассасасида маърифий учрашув
🕔11:02, 18.09.2026
✔39
Инсон қадри ҳар қандай вазиятда ҳам устувор бўлиши, турли сабаблар билан хатога йўл қўйган фуқароларни соғлом муҳитга қайтариш, уларнинг касб-ҳунар эгаллаши ҳамда жамиятга ижтимоий мослашувига кўмаклашиш бугунги ислоҳотларнинг энг муҳим инсонпарвар тамойилларидан биридир.
Батафсил