«Ўзавтосаноат» АЖ GM Uzbekistan автомобилларини харид қилиш бўйича онлайн режимида интернет ва мобиль иловасини таклиф қилмоқда.
Мижозлар энди uzavtosavdo.uz сайти орқали, шунингдек, Android ва iOS мобиль телефонларига Uzavtosavdo иловасини юклаб олган ҳолда автомашина сотиб олиш имкониятига эга бўлади.
Бунинг учун фойдаланувчи Идентификациянинг ягона тизими (One ID)дан рўйхатдан ўтиши лозим. Агар электрон рақамли имзо бўлса, автомобилни хорижда туриб ҳам харид қилиш мумкин.
Фойдаланувчи автоулов русуми, модификацияси, ранги ва ҳатто дилерлик марказини танлай олади. Бундан ташқари, автомобиль учун тўлиқ ёки қисман тўловни амалга ошириш имкони ҳам мавжуд. Мазкур жараёнларнинг барчаси автоматлаштирилган.
Харидорга навбат рақами ва дилердаги автомобиллар сони ҳақида маълумотлар берилади. Агар унга зарур бўлган автомашина дилерда йўқ бўлса, буюртма тўғридан-тўғри автомобиль заводига юборилади.
Харидор шартнома ва автомобилнинг индивидуал VIN-рақамига эга бўлади. Шундан сўнг у дастлаб танланган автомобилнинг умумий қийматидан 3 фоизини банк картаси орқали ўтказиши ва кейинчалик қолган суммани тўлаб бериши лозим.
«Савдонинг эски тизимига билдирилган норозиликлар ва шикоятларнинг асосий сабаби шартнома олиш, тўловларни тўлаш бўйича узундан-узоқ навбатлар, шундан сўнг автомобилнинг ўзини узоқ кутиш билан боғлиқ эди. Бунинг боиси автомобиль олиш муддатини номаълум муддатга чўзувчи ноинсоф одамлар томонидан яратилган сохта навбатлар эди. 3 фоизли аванс тўловининг жорий этилиши мазкур сабабларни йўқ қилиш ва харидорга энг қисқа муддатларда автомобилни етказиб беришга хизмат қилади» — дейилади компания хабарида.
Uzavtosavdo иловаси харидорга барча жараёнларни бошиданоқ назорат қилиш имконини яратади. Фойдаланувчилар ўз навбати ва автомобилни олиш санасини билиб боришади.
Яна бир қўшимча қулайлик: энди автомобил харидорнинг уйигача бепул етказиб берилади.
Экологик назорат: чиқиндилар бошқаруви ва масъулият талаби
🕔11:03, 18.09.2026
✔45
Аҳоли саломатлигини асраш ва шаҳар ҳудудларида қулай экологик муҳитни қарор топтиришда маҳаллалардаги санитария-тозалик ҳолати, чиқиндиларни ўз вақтида зарарсизлантириш ва тизимли бошқариш ҳал қилувчи аҳамиятга эга.
Батафсил
«Депутат танлови»дан Деҳқонободдаги 26 мингдан зиёд аҳоли мамнун
🕔11:03, 18.09.2026
✔38
«Ташаббусли бюджет» ҳудудларни ободонлаштириш ва инфратузилмани яхшилашда фуқаролар ташаббускорлигини ошириш билан бирга, жойлардаги энг оғриқли муаммоларни юзага чиқаришда ҳам муҳим омил бўлмоқда.
Батафсил
Жазони ижро этиш муассасасида маърифий учрашув
🕔11:02, 18.09.2026
✔39
Инсон қадри ҳар қандай вазиятда ҳам устувор бўлиши, турли сабаблар билан хатога йўл қўйган фуқароларни соғлом муҳитга қайтариш, уларнинг касб-ҳунар эгаллаши ҳамда жамиятга ижтимоий мослашувига кўмаклашиш бугунги ислоҳотларнинг энг муҳим инсонпарвар тамойилларидан биридир.
Батафсил