Зарафшон шаҳрида сувчечак ва гепатит вирусининг юқиш даражаси ўтган йилгига қараганда 2 баробарга ошган. Бу ҳақда Зарафшон шаҳар давлат санитария-эпидемиология назорати маркази маълумотига асосланиб turon24.uz хабар тарқатган.
Жорий йилнинг 10 ойида шаҳарда 132 нафар сувчечак, 35 нафар гепатит вирусини юқтирганлар қайд этилган. «Ўрганишлар давомида 2-3 ёшдаги болаларнинг аксарият қисми А вакцинаси билан эмланмаганини аниқладик. Иммунитет ҳосил бўлмагани учун болалар гепатитни осонлик билан юқтириб олишмоқда. Зарафшонда 2013 йилда ҳам гепатит вируси билан касалланганларнинг кескин ошиши кузатилган. Ўша йилларда шаҳарда яшаётган оилаларнинг кўпчилиги Навоий кон-металлургия комбинати тизимида фаолият олиб борарди. Комбинат А вакцинаси учун пул ўтказгани боис, оммавий тарзда эмлаш тадбирини ташкил этгандик, — дейди Зарафшон шаҳар ДСЭНМ эпидемиология бўлими бошлиғи Асрор Жабборов. — Жорий йилда эса ота-оналарнинг ўзлари билан учрашиб, эмлаш ўтказиш учун тарғибот ишларини олиб бораяпмиз. А вакцинаси 150 минг сўм туради. Аммо оилаларнинг барчаси ҳам боласини гепатитга қарши эмлатишга ҳаракат қилмаяпти».
Асрор Жабборовнинг қўшимча қилишича, Зарафшонда юқумли касалликларга аниқ ташхис қўйиш учун вирусологик лаборатория йўқ.
Экологик назорат: чиқиндилар бошқаруви ва масъулият талаби
🕔11:03, 18.09.2026
✔45
Аҳоли саломатлигини асраш ва шаҳар ҳудудларида қулай экологик муҳитни қарор топтиришда маҳаллалардаги санитария-тозалик ҳолати, чиқиндиларни ўз вақтида зарарсизлантириш ва тизимли бошқариш ҳал қилувчи аҳамиятга эга.
Батафсил
«Депутат танлови»дан Деҳқонободдаги 26 мингдан зиёд аҳоли мамнун
🕔11:03, 18.09.2026
✔38
«Ташаббусли бюджет» ҳудудларни ободонлаштириш ва инфратузилмани яхшилашда фуқаролар ташаббускорлигини ошириш билан бирга, жойлардаги энг оғриқли муаммоларни юзага чиқаришда ҳам муҳим омил бўлмоқда.
Батафсил
Жазони ижро этиш муассасасида маърифий учрашув
🕔11:02, 18.09.2026
✔39
Инсон қадри ҳар қандай вазиятда ҳам устувор бўлиши, турли сабаблар билан хатога йўл қўйган фуқароларни соғлом муҳитга қайтариш, уларнинг касб-ҳунар эгаллаши ҳамда жамиятга ижтимоий мослашувига кўмаклашиш бугунги ислоҳотларнинг энг муҳим инсонпарвар тамойилларидан биридир.
Батафсил