Республика Онкология ва радиология илмий-амалий маркази Навоий вилояти филиалида операцияда қўлланилмаган дори воситаларини беморнинг номига кирим қилиб, ўзлаштириш ҳолати аниқланди.
Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси хизмат текшируви хулосасига кўра, реанимация бўлим мудири С.Т. ҳамда шу бўлим ҳамшираси Ж.Х. жарроҳлик амалиётида психотроп дори воситасини ўтказмасдан, беморнинг тиббий баённомаси наркоз варағи ҳамда психотроп моддани кирим-чиқим китобларига бемор номига чиқим қилиб, психотроп моддани сақлаш ва беришнинг белгиланган қоидаларини бузганлиги маълум қилинган.
Мазкур ҳолат юзасидан тиббий муассаса реанимация бўлим мудири ва ҳамширасига нисбатан жиноят иши қўзғатилган, дейилади xs.uz хабарида.
Экологик назорат: чиқиндилар бошқаруви ва масъулият талаби
🕔11:03, 18.09.2026
✔45
Аҳоли саломатлигини асраш ва шаҳар ҳудудларида қулай экологик муҳитни қарор топтиришда маҳаллалардаги санитария-тозалик ҳолати, чиқиндиларни ўз вақтида зарарсизлантириш ва тизимли бошқариш ҳал қилувчи аҳамиятга эга.
Батафсил
«Депутат танлови»дан Деҳқонободдаги 26 мингдан зиёд аҳоли мамнун
🕔11:03, 18.09.2026
✔38
«Ташаббусли бюджет» ҳудудларни ободонлаштириш ва инфратузилмани яхшилашда фуқаролар ташаббускорлигини ошириш билан бирга, жойлардаги энг оғриқли муаммоларни юзага чиқаришда ҳам муҳим омил бўлмоқда.
Батафсил
Жазони ижро этиш муассасасида маърифий учрашув
🕔11:02, 18.09.2026
✔39
Инсон қадри ҳар қандай вазиятда ҳам устувор бўлиши, турли сабаблар билан хатога йўл қўйган фуқароларни соғлом муҳитга қайтариш, уларнинг касб-ҳунар эгаллаши ҳамда жамиятга ижтимоий мослашувига кўмаклашиш бугунги ислоҳотларнинг энг муҳим инсонпарвар тамойилларидан биридир.
Батафсил