Ҳозир қурилиш қилиш осон эмас. Ўртамиёна таъмирлашга ҳам яхшигина маблағ кетади. Бунинг биринчи сабаби — қурилиш моллари нархи баландлиги. Кейинги пайтларда бундай маҳсулотлар нархи кескин ошди. Нега? Бу қандай омиллар билан боғлиқ?
— Биринчидан, республикамиз ҳудудлари бўйлаб кенг миқёсда олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари натижасида қурилиш материалларига бўлган талаб ҳам мутаносиб равишда ошиб бормоқда, — дейди «Ўзқурилишматериаллари» акциядорлик жамияти бошқаруви раисининг ўринбосари Тимур Мухамеджанов. — Иккинчидан, Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 28 декабрдаги қарорига асосан, 2018 йил 1 январдан бошлаб табиий газ, электр энергияси тарифлари тегишлича 3,8 ва 1,6 баробарга оширилди. Қолаверса, шу йил 1 январдан цемент, ойна ва металл прокат маҳсулотларини ички бозорда фақат биржа савдолари орқали сотиш механизми жорий этилиб, нархдаги чекловлар бекор қилинди. Бу қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчиларни ўз маҳсулотларига эркин нарх белгилашига шароит яратди. Ва ниҳоят, дарё ўзанларидан қум-шағал қазиб олишга бўлган маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан бериладиган рухсатномаларнинг бекор қилиниши инерт материаллари нархининг кўтарилишига сабаб бўлди.
Экологик назорат: чиқиндилар бошқаруви ва масъулият талаби
🕔11:03, 18.09.2026
✔45
Аҳоли саломатлигини асраш ва шаҳар ҳудудларида қулай экологик муҳитни қарор топтиришда маҳаллалардаги санитария-тозалик ҳолати, чиқиндиларни ўз вақтида зарарсизлантириш ва тизимли бошқариш ҳал қилувчи аҳамиятга эга.
Батафсил
«Депутат танлови»дан Деҳқонободдаги 26 мингдан зиёд аҳоли мамнун
🕔11:03, 18.09.2026
✔38
«Ташаббусли бюджет» ҳудудларни ободонлаштириш ва инфратузилмани яхшилашда фуқаролар ташаббускорлигини ошириш билан бирга, жойлардаги энг оғриқли муаммоларни юзага чиқаришда ҳам муҳим омил бўлмоқда.
Батафсил
Жазони ижро этиш муассасасида маърифий учрашув
🕔11:02, 18.09.2026
✔39
Инсон қадри ҳар қандай вазиятда ҳам устувор бўлиши, турли сабаблар билан хатога йўл қўйган фуқароларни соғлом муҳитга қайтариш, уларнинг касб-ҳунар эгаллаши ҳамда жамиятга ижтимоий мослашувига кўмаклашиш бугунги ислоҳотларнинг энг муҳим инсонпарвар тамойилларидан биридир.
Батафсил