Бугунги кунда мамлакатимизда 30 мингга яқин киши гапириш ва эшитишда нуқсони бор ҳамда заиф эшитувчи шахс сифатида рўйхатга олинган.
Уларнинг истеъмолчи сифатидаги ҳақ-ҳуқуқларини таъминлаш, ечимини топмай келаётган муаммо ва мурожаатларини ижобий ҳал этиш долзарб масала.
Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари Федерацияси янги инновацион лойиҳани амалиётга татбиқ этди: «Surdo online Uzbekistan» дастурини ишга туширди. Дастурнинг афзаллиги шундаки, бунда гапиришда ёки эшитишда нуқсони бор, заиф эшитувчилар жамиятга мурожаат қилмоқчи бўлса, мазкур ташкилот ходими махсус дастур ўрнатилган планшет ёрдамида бошқарув марказига уланади. Фуқаро ушбу дастур орқали мурожаат қолдириш, унинг натижаси билан танишиш, ҳуқуқий маслаҳат олиш имконига эга.
Экологик назорат: чиқиндилар бошқаруви ва масъулият талаби
🕔11:03, 18.09.2026
✔45
Аҳоли саломатлигини асраш ва шаҳар ҳудудларида қулай экологик муҳитни қарор топтиришда маҳаллалардаги санитария-тозалик ҳолати, чиқиндиларни ўз вақтида зарарсизлантириш ва тизимли бошқариш ҳал қилувчи аҳамиятга эга.
Батафсил
«Депутат танлови»дан Деҳқонободдаги 26 мингдан зиёд аҳоли мамнун
🕔11:03, 18.09.2026
✔38
«Ташаббусли бюджет» ҳудудларни ободонлаштириш ва инфратузилмани яхшилашда фуқаролар ташаббускорлигини ошириш билан бирга, жойлардаги энг оғриқли муаммоларни юзага чиқаришда ҳам муҳим омил бўлмоқда.
Батафсил
Жазони ижро этиш муассасасида маърифий учрашув
🕔11:02, 18.09.2026
✔39
Инсон қадри ҳар қандай вазиятда ҳам устувор бўлиши, турли сабаблар билан хатога йўл қўйган фуқароларни соғлом муҳитга қайтариш, уларнинг касб-ҳунар эгаллаши ҳамда жамиятга ижтимоий мослашувига кўмаклашиш бугунги ислоҳотларнинг энг муҳим инсонпарвар тамойилларидан биридир.
Батафсил