SOLA бренди остида янги телекоммуникацион Wi-Fi оператори тақдимот маросими бўлиб ўтди.
Мазкур оператор Asia Wireless Group компанияси томонидан тақдим этилган. Тармоқ айни вақтда бепул тарифдан ташқари пулли тарифларни ҳам таклиф қилмоқда. Бепул Wi-Fi тарқатилганда фойдаланувчи аввалига оператор томонидан тақдим этилган рекламани кўриши керак бўлади. Рекламалардан холи тармоқни эса пулли хизмат орқали сотиб олиш мумкин.
Компания директори Беҳзод Аҳмедовнинг таъкидлашича, SOLA тармоғи айни вақтга қадар Тошкент шаҳрининг Жанубий ва Шимолий вокзали, «Samarqand Darvoza», «Mega Planet» «Parus», «Vega Centre» каби кўнгилочар савдо марказлари, «Чилонзор», «Қатортол», «Юнусобод» ва «Паркент» бозорларида ишламоқда. Келгусида бу каби ҳудудлар янада кенгайтирилиши кутилмоқда.
Компания Ўзбекистонинг сайёҳлик оқими юқори бўлган шаҳарларида бепул Wi-Fi тармоқларини жорий этмоқчи.
Экологик назорат: чиқиндилар бошқаруви ва масъулият талаби
🕔11:03, 18.09.2026
✔45
Аҳоли саломатлигини асраш ва шаҳар ҳудудларида қулай экологик муҳитни қарор топтиришда маҳаллалардаги санитария-тозалик ҳолати, чиқиндиларни ўз вақтида зарарсизлантириш ва тизимли бошқариш ҳал қилувчи аҳамиятга эга.
Батафсил
«Депутат танлови»дан Деҳқонободдаги 26 мингдан зиёд аҳоли мамнун
🕔11:03, 18.09.2026
✔38
«Ташаббусли бюджет» ҳудудларни ободонлаштириш ва инфратузилмани яхшилашда фуқаролар ташаббускорлигини ошириш билан бирга, жойлардаги энг оғриқли муаммоларни юзага чиқаришда ҳам муҳим омил бўлмоқда.
Батафсил
Жазони ижро этиш муассасасида маърифий учрашув
🕔11:02, 18.09.2026
✔39
Инсон қадри ҳар қандай вазиятда ҳам устувор бўлиши, турли сабаблар билан хатога йўл қўйган фуқароларни соғлом муҳитга қайтариш, уларнинг касб-ҳунар эгаллаши ҳамда жамиятга ижтимоий мослашувига кўмаклашиш бугунги ислоҳотларнинг энг муҳим инсонпарвар тамойилларидан биридир.
Батафсил