Пойтахтда янги «Business city» лойиҳалари Мирзо Улуғбек ва Юнусобод туманларида амалга оширилиши кўзда тутилган.
«Mirzo Ulugbek Business city» лойиҳаси Амир Темур майдонидан Мустақиллик ва Мирзо Улуғбек кўчалари бўйлаб 6,5 километр масофада, «Yunusobod Business city» лойиҳаси Янги шаҳар ва Чинобод кўчалари кесишмасида жойлашиши қайд этилди.
«Yunusobod Business city» маркази 4 та лотдан иборат. 41 гектар майдонда қурилиши кутилаётган марказнинг биринчи лотида 9,12,15 қаватли 3 ва 4 юлдузли меҳмонхона бунёд этилади. Иккинчи лот ҳудудида мактаб ва боғча ҳамда 1388 ўринли автотураргоҳ барпо этиш кўзда тутилган. Майдони 1,4 гектар бўлган учинчи лотда офис ва меҳмонхоналар, 12 ва 15 қаватли бинолар қурилади. 18,2 гектарли тўртинчи лотда эса катта боғ, кичик дўкон ва ресторанлар қуриш режалаштирилган.
Экологик назорат: чиқиндилар бошқаруви ва масъулият талаби
🕔11:03, 18.09.2026
✔45
Аҳоли саломатлигини асраш ва шаҳар ҳудудларида қулай экологик муҳитни қарор топтиришда маҳаллалардаги санитария-тозалик ҳолати, чиқиндиларни ўз вақтида зарарсизлантириш ва тизимли бошқариш ҳал қилувчи аҳамиятга эга.
Батафсил
«Депутат танлови»дан Деҳқонободдаги 26 мингдан зиёд аҳоли мамнун
🕔11:03, 18.09.2026
✔38
«Ташаббусли бюджет» ҳудудларни ободонлаштириш ва инфратузилмани яхшилашда фуқаролар ташаббускорлигини ошириш билан бирга, жойлардаги энг оғриқли муаммоларни юзага чиқаришда ҳам муҳим омил бўлмоқда.
Батафсил
Жазони ижро этиш муассасасида маърифий учрашув
🕔11:02, 18.09.2026
✔39
Инсон қадри ҳар қандай вазиятда ҳам устувор бўлиши, турли сабаблар билан хатога йўл қўйган фуқароларни соғлом муҳитга қайтариш, уларнинг касб-ҳунар эгаллаши ҳамда жамиятга ижтимоий мослашувига кўмаклашиш бугунги ислоҳотларнинг энг муҳим инсонпарвар тамойилларидан биридир.
Батафсил