Ўзбекистонда инсон папиллома вирусига қарши вакцина жорий этилади, октябрдан бошлаб 9−14 ёшдаги 400 мингга яқин қиз эмланиши мумкин, дея хабар берди «Газета.uz».
14 февраль куни Соғлиқни сақлаш вазирлиги Миллий иммунизация тақвимига мувофиқ, янги вакцина жорий этилишини эълон қилди. У бачадон бўйни саратони сабабчиси ҳисобланган инсон папиллома вирусига қарши вакцина ҳисобланади, дея хабар қилди ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги 9−14 ёшдаги 400 мингга яқин қизни эмлаш орқали касалликка чалиниш ва у билан боғлиқ ўлим ҳолатларини бартараф этишни режалаштирмоқда. ССВ Санитария-эпидемиология бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари Дилором Турсунованинг маълум қилишича, вакцинация жараёни октябрда бошланиб, мактаблар ва тиббиёт муассасаларида ўтказилади.
Миллий статистикага кўра, бачадон бўйни саратони Ўзбекистонда барча ёшдаги аёллар ўртасида кўкрак бези саратонидан кейинги энг кенг тарқалган ўсма хасталиги ҳисобланади.
«Кўпчиликни вакцина репродуктив ёшдаги қизлар саломатлигига таъсир кўрсатмайдими, деган савол ўйлантиради. Ўтказилган тадқиқотларга кўра, вакцина нафақат организмни бачадон бўйни саратонидан ҳимоя қилади, балки қизлар саломатлигини мустаҳкамлайди ҳам», — деди ЖССТнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ходими Камола Сафоева.
Экологик назорат: чиқиндилар бошқаруви ва масъулият талаби
🕔11:03, 18.09.2026
✔45
Аҳоли саломатлигини асраш ва шаҳар ҳудудларида қулай экологик муҳитни қарор топтиришда маҳаллалардаги санитария-тозалик ҳолати, чиқиндиларни ўз вақтида зарарсизлантириш ва тизимли бошқариш ҳал қилувчи аҳамиятга эга.
Батафсил
«Депутат танлови»дан Деҳқонободдаги 26 мингдан зиёд аҳоли мамнун
🕔11:03, 18.09.2026
✔38
«Ташаббусли бюджет» ҳудудларни ободонлаштириш ва инфратузилмани яхшилашда фуқаролар ташаббускорлигини ошириш билан бирга, жойлардаги энг оғриқли муаммоларни юзага чиқаришда ҳам муҳим омил бўлмоқда.
Батафсил
Жазони ижро этиш муассасасида маърифий учрашув
🕔11:02, 18.09.2026
✔39
Инсон қадри ҳар қандай вазиятда ҳам устувор бўлиши, турли сабаблар билан хатога йўл қўйган фуқароларни соғлом муҳитга қайтариш, уларнинг касб-ҳунар эгаллаши ҳамда жамиятга ижтимоий мослашувига кўмаклашиш бугунги ислоҳотларнинг энг муҳим инсонпарвар тамойилларидан биридир.
Батафсил