Одамлар бизга ишониб, эртанги кунга умид билан қараяпти. Бу ишончни ҳар бир раҳбар юрагидан ўтказиб, янгича дунёқараш билан ишлаши, халққа хизмат қилиши керак. Энг муҳим масала — иш жойлари. Ҳамма ҳаракатларимиз аҳолини иш билан таъминлаш, иқтисодиётимизни ривожлантиришга қаратилган.
Шавкат МИРЗИЁЕВ
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жойларда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга қаратилган йирик лойиҳалар билан танишиш, халқ билан мулоқот қилиш мақсадида 12 март куни Навоий вилоятига ташриф буюрди.
Нурота туманидаги «Мармаробод» давлат унитар корхонасида 10 миллиард сўм эвазига 6 гектар дашт ерда замонавий корхона ишга туширилди. Йилига 24 минг квадрат метр гранит тошни қайта ишлаш имконияти яратилди. Лойиҳанинг иккинчи босқичида йилига 3 миллион квадрат метрга етказиш, маҳсулот турини кўпайтириш ва экспортга йўналтириш кўзда тутилган. Бунинг натижасида йиллик ишлаб чиқариш ҳажми 250 миллиард сўм, экспорт ҳажми 10 миллион долларга етади, бир ярим мингга яқин иш ўрни яратилади.
«Навоий» эркин иқтисодий зонасида «National stone» Ўзбекистон — Канада қўшма корхонаси ишга тушади. Бу заводда тош кукунини зичлаш орқали турли ранг ва ўлчамдаги плиталар ишлаб чиқарилади. 60 киши иш билан таъминланади.
Нурота туманидаги «Чашма» зиёратгоҳи ўзгача чирой очди. 50 ўринли «Нурота» меҳмонхонаси фойдаланишга топширилди. Энди «Чилустун» ва «Панжвақта» масжидлари, Абул Ҳасан Нурий мақбараси реконструкция қилинади.
Президент Навоий вилоятини экспортга йўналтирилган инновацион ва юқори технологияли ишлаб чиқаришлар бўйича эркин иқтисодий зонага айлантиришни таклиф этди.
Экологик назорат: чиқиндилар бошқаруви ва масъулият талаби
🕔11:03, 18.09.2026
✔45
Аҳоли саломатлигини асраш ва шаҳар ҳудудларида қулай экологик муҳитни қарор топтиришда маҳаллалардаги санитария-тозалик ҳолати, чиқиндиларни ўз вақтида зарарсизлантириш ва тизимли бошқариш ҳал қилувчи аҳамиятга эга.
Батафсил
«Депутат танлови»дан Деҳқонободдаги 26 мингдан зиёд аҳоли мамнун
🕔11:03, 18.09.2026
✔38
«Ташаббусли бюджет» ҳудудларни ободонлаштириш ва инфратузилмани яхшилашда фуқаролар ташаббускорлигини ошириш билан бирга, жойлардаги энг оғриқли муаммоларни юзага чиқаришда ҳам муҳим омил бўлмоқда.
Батафсил
Жазони ижро этиш муассасасида маърифий учрашув
🕔11:02, 18.09.2026
✔39
Инсон қадри ҳар қандай вазиятда ҳам устувор бўлиши, турли сабаблар билан хатога йўл қўйган фуқароларни соғлом муҳитга қайтариш, уларнинг касб-ҳунар эгаллаши ҳамда жамиятга ижтимоий мослашувига кўмаклашиш бугунги ислоҳотларнинг энг муҳим инсонпарвар тамойилларидан биридир.
Батафсил