Пойтахтнинг Яккасарой туманида инклюзив мактабгача таълим муассасаси очилди, дея хабар қилди Мактабгача таълим вазирлиги «Gazeta.uz»га.
Ушбу инклюзив МТМда руҳий ривожланишдан ортда қолган болалар учун еттита гуруҳ (ҳар бир гуруҳда 15 нафаргача бола) ҳамда инклюзив йўналишдаги еттита умумтаълим профилли гуруҳ (ҳар гуруҳда 25 нафаргача бола) бўлади.
Ихтисослаштирилган гуруҳларга болалар психологик, тиббий-педагогик комиссия хулосаси асосида қабул қилинадилар. Таълим дастури «Илк қадам» давлат дастурининг мослаштирилган варианти ҳисобланиб, унга дефектолог билан ҳар кунги машғулотлар киритилган. Мусиқий таълим коррекцион ритмика билан тўлдирилади. Муассасада шахсни ҳар томонлама ривожлантириш учун барча шарт-шароит яратилган.
Экологик назорат: чиқиндилар бошқаруви ва масъулият талаби
🕔11:03, 18.09.2026
✔45
Аҳоли саломатлигини асраш ва шаҳар ҳудудларида қулай экологик муҳитни қарор топтиришда маҳаллалардаги санитария-тозалик ҳолати, чиқиндиларни ўз вақтида зарарсизлантириш ва тизимли бошқариш ҳал қилувчи аҳамиятга эга.
Батафсил
«Депутат танлови»дан Деҳқонободдаги 26 мингдан зиёд аҳоли мамнун
🕔11:03, 18.09.2026
✔38
«Ташаббусли бюджет» ҳудудларни ободонлаштириш ва инфратузилмани яхшилашда фуқаролар ташаббускорлигини ошириш билан бирга, жойлардаги энг оғриқли муаммоларни юзага чиқаришда ҳам муҳим омил бўлмоқда.
Батафсил
Жазони ижро этиш муассасасида маърифий учрашув
🕔11:02, 18.09.2026
✔39
Инсон қадри ҳар қандай вазиятда ҳам устувор бўлиши, турли сабаблар билан хатога йўл қўйган фуқароларни соғлом муҳитга қайтариш, уларнинг касб-ҳунар эгаллаши ҳамда жамиятга ижтимоий мослашувига кўмаклашиш бугунги ислоҳотларнинг энг муҳим инсонпарвар тамойилларидан биридир.
Батафсил