Фарғона вилояти Марғилон шаҳрида сайёр давлат хизматлари кўрсатиш жараёнида 1924 йилда туғилган фуқаро Зулфияхон ая Мўминованинг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси йўқлиги аниқланди, дея хабар берди Давлат хизматлари агентлиги.
Бу ҳолатга масъул ходимлар жиддий эътибор қаратиб, шу куннинг ўзида ушбу фуқарога туғилганлик ҳақидаги гувоҳномани расмийлаштириб бериш чоралари кўрилган.
Ўз навбатида, Давлат хизматлари агентлиги томонидан 2019 йилнинг 1 июлига қадар туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси бўлмаган болаларни аниқлаш ва кейинчалик уларга мазкур ҳужжатни бериш мақсадида Ўзбекистон бўйлаб тадбирлар ўтказилмоқда. Агентлик кимдир бу борада бирор муаммога дуч келса 11-48 ишонч телефонига қўнғироқ қилишни сўрамоқда.
Экологик назорат: чиқиндилар бошқаруви ва масъулият талаби
🕔11:03, 18.09.2026
✔45
Аҳоли саломатлигини асраш ва шаҳар ҳудудларида қулай экологик муҳитни қарор топтиришда маҳаллалардаги санитария-тозалик ҳолати, чиқиндиларни ўз вақтида зарарсизлантириш ва тизимли бошқариш ҳал қилувчи аҳамиятга эга.
Батафсил
«Депутат танлови»дан Деҳқонободдаги 26 мингдан зиёд аҳоли мамнун
🕔11:03, 18.09.2026
✔38
«Ташаббусли бюджет» ҳудудларни ободонлаштириш ва инфратузилмани яхшилашда фуқаролар ташаббускорлигини ошириш билан бирга, жойлардаги энг оғриқли муаммоларни юзага чиқаришда ҳам муҳим омил бўлмоқда.
Батафсил
Жазони ижро этиш муассасасида маърифий учрашув
🕔11:02, 18.09.2026
✔39
Инсон қадри ҳар қандай вазиятда ҳам устувор бўлиши, турли сабаблар билан хатога йўл қўйган фуқароларни соғлом муҳитга қайтариш, уларнинг касб-ҳунар эгаллаши ҳамда жамиятга ижтимоий мослашувига кўмаклашиш бугунги ислоҳотларнинг энг муҳим инсонпарвар тамойилларидан биридир.
Батафсил