Президентнинг «Республика иқтисодиётига тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш механизмларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорида «Тошкент — Андижон» ва «Тошкент — Самарқанд» пулли автомобиль йўллари қурилиши қайд этилди.
«Тошкент — Андижон» пулли йўли қурилиши бўйича 2019 йилнинг июнь ойида Жаҳон банки билан консультация хизматини кўрсатиш бўйича битим тузиш кўзда тутилган. Қурилиш тендери ғолибини эълон қилиш ва у билан битим тузиш муддати 2020 йилнинг декабрига белгиланди. Йўл қурилиши 2021 йилнинг август ойида бошланиши режалаштирилмоқда.
«Тошкент — Самарқанд» пулли йўли қурилиши Туркиянинг «Cengiz Enerji Sanayii ve Ticaret A.S», «KaneH» ва «Komm» компаниялари консорсиуми билан амалга оширилади. Автомобиль йўли маршрутини ўрганиш ва дастлабки ҳисоб-китоб ишларини ишлаб чиқиш 2019 йилнинг май ойига белгиланган. Қурилиш жорий йилнинг IV чорагида бошланиши ва 2021 йил охиригача автомобиль йўли фойдаланишга топширилиши лозим.
Экологик назорат: чиқиндилар бошқаруви ва масъулият талаби
🕔11:03, 18.09.2026
✔45
Аҳоли саломатлигини асраш ва шаҳар ҳудудларида қулай экологик муҳитни қарор топтиришда маҳаллалардаги санитария-тозалик ҳолати, чиқиндиларни ўз вақтида зарарсизлантириш ва тизимли бошқариш ҳал қилувчи аҳамиятга эга.
Батафсил
«Депутат танлови»дан Деҳқонободдаги 26 мингдан зиёд аҳоли мамнун
🕔11:03, 18.09.2026
✔38
«Ташаббусли бюджет» ҳудудларни ободонлаштириш ва инфратузилмани яхшилашда фуқаролар ташаббускорлигини ошириш билан бирга, жойлардаги энг оғриқли муаммоларни юзага чиқаришда ҳам муҳим омил бўлмоқда.
Батафсил
Жазони ижро этиш муассасасида маърифий учрашув
🕔11:02, 18.09.2026
✔39
Инсон қадри ҳар қандай вазиятда ҳам устувор бўлиши, турли сабаблар билан хатога йўл қўйган фуқароларни соғлом муҳитга қайтариш, уларнинг касб-ҳунар эгаллаши ҳамда жамиятга ижтимоий мослашувига кўмаклашиш бугунги ислоҳотларнинг энг муҳим инсонпарвар тамойилларидан биридир.
Батафсил