Бугун мамлакатимизда 8 миллион 300 мингдан ортиқ оила мавжуд бўлиб, шундан 2 миллиондан кўпроғи ёш оилалардир. 15 май — Халқаро оила кунига бағишлаб, жойларда турли тадбирлар ўтказиш кўзда тутилган.
Шу муносабати билан, Ёшлар пресс-клубининг «Менинг оилам — менинг бахтим» шиори остида навбатдаги сессияси бўлиб ўтди.
«Оила» илмий-амалий тадқиқот маркази психологи Феруза Акрамованинг қайд этишича, «Фаровон оила — жамият равнақининг асоси» номли телемарафон, «Фаровон оиланинг бунёдкори бўлайлик» шиори остида ҳафталик ташкил этилади. Ижодий иншолар танлови, узоқ йиллардан бери умргузаронлик қилаётган оилалар билан ёшлар ўртасида учрашувлар ўтказилади. Буларнинг барчаси оила деб аталмиш муқаддас қўрғонни ҳар томонлама мустаҳкамлашга хизмат қилиши шубҳасиз.
Шунингдек, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ташаббуси билан оилаларда соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этиш мақсадида 7 ёшдан 70 ёшгача бўлган барча оила аъзолари иштирокида юриш ва югуриш марафони ўтказилади.
— Мустаҳкам ва соғлом фикрли оила барпо этишда китобларнинг ўрни беқиёс, — дейди Ёшлар иттифоқи марказий кенгаши Ёш оилалар билан ишлаш бўлими раҳбари Гулчеҳра Ашурова. — Оила аъзолар бугун китоб мутолаасига бефарқ бўлмаса, оилавий китобхонликлар йўлга қўйилса жамиятдаги жуда кўп муаммолар ўз-ўзидан барҳам топади.
«Оила» маркази томонидан «Оила» энциклопедияси ҳамда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ташаббуси билан «Бўлажак куёвларга эслатма», «Бўлажак келинларга эслатма» каби нашрлар чоп этилган. Сессия давомида ушбу китоблар тақдимоти ҳам бўлиб ўтди.
Шокиржон НОРМУҲАММАДОВ,
ЎзЖОКУ талабаси
Экологик назорат: чиқиндилар бошқаруви ва масъулият талаби
🕔11:03, 18.09.2026
✔45
Аҳоли саломатлигини асраш ва шаҳар ҳудудларида қулай экологик муҳитни қарор топтиришда маҳаллалардаги санитария-тозалик ҳолати, чиқиндиларни ўз вақтида зарарсизлантириш ва тизимли бошқариш ҳал қилувчи аҳамиятга эга.
Батафсил
«Депутат танлови»дан Деҳқонободдаги 26 мингдан зиёд аҳоли мамнун
🕔11:03, 18.09.2026
✔38
«Ташаббусли бюджет» ҳудудларни ободонлаштириш ва инфратузилмани яхшилашда фуқаролар ташаббускорлигини ошириш билан бирга, жойлардаги энг оғриқли муаммоларни юзага чиқаришда ҳам муҳим омил бўлмоқда.
Батафсил
Жазони ижро этиш муассасасида маърифий учрашув
🕔11:02, 18.09.2026
✔39
Инсон қадри ҳар қандай вазиятда ҳам устувор бўлиши, турли сабаблар билан хатога йўл қўйган фуқароларни соғлом муҳитга қайтариш, уларнинг касб-ҳунар эгаллаши ҳамда жамиятга ижтимоий мослашувига кўмаклашиш бугунги ислоҳотларнинг энг муҳим инсонпарвар тамойилларидан биридир.
Батафсил