Пойтахтда Ўзбекистон асаларичилари уюшмасининг замонавий биноси фойдаланишга топширилди.
Бунёдкорлик ишлари акциядорлик тижорат «Алоқабанк» томонидан молиялаштирилган мазкур иншоотда ҳудудий уюшмалар фаолиятини мувофиқлаштирувчи уюшма маъмурияти, юртимизнинг барча ҳудудларидан келтирилган турфа ассортиментдаги асал ва асаларичилик маҳсулотларига эга «Асал олами» савдо маркази, ихтисослаштирилган ветеринар аптека, тармоқ учун ускуна ва замонавий технологик линияларни лизинг асосида етказиб берувчи «Aloqalizing» масъулияти чекланган жамияти, асалари маҳсулотлари ҳамда асалариларни чақтириш билан даволашга мўлжалланган «Апитерапия» медицина маркази, асал сифатини аниқловчи лаборатория маркази жойлашган.
Ўтган йили Ўзбекистон асаларичилари уюшмаси Халқаро асаларичилик уюшмалари федерацияси — «Апимондия»га аъзо бўлди. Бу республикамизда асаларичиликни саноатлаштириш, қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосилдорлигини сезиларли ошишига сабаб бўлувчи «чанглатиш» агротехникасини жорий этиш каби ишларни амалга оширишда айни муддаодир.
Бундан ташқари, 2018 йилдан бошлаб биринчи марта Фарғона давлат университети ва Самарқанд ветеринария институтида зоотехник-асаларичи ихтисослиги бўйича мутахассислар тайёрлашга киришилди.
Республикамизда асалариларни кўчириш ва жойлаштириш тартиби ишлаб чиқилди. Асални қалбакилаштирганлик учун жазо чоралари қўллаш бўйича Маъмурий-процессуал кодексига тегишли ўзгартиришлар киритилди.
Асалари зотларини яхшилаш мақсадида Украинадан «Карпат», Германиядан «Карника» зотли 2500 дан ортиқ она арилар келтирилди. Пировардида асалари пакетларини экспорт қилиш 1,5 баробарга кўпайди.
Жорий йилда Ўзбекистон тарихида биринчи марта қишлоқ хўжалиги экинларини асаларилар билан чанглатиш агротехникаси қўлланилди.
Ҳозирги кунда юртимизда 14 мингдан ортиқ асаларичилик субъектларида 870 мингдан ортиқ асалари оилалари боқиляпти.
Экологик назорат: чиқиндилар бошқаруви ва масъулият талаби
🕔11:03, 18.09.2026
✔45
Аҳоли саломатлигини асраш ва шаҳар ҳудудларида қулай экологик муҳитни қарор топтиришда маҳаллалардаги санитария-тозалик ҳолати, чиқиндиларни ўз вақтида зарарсизлантириш ва тизимли бошқариш ҳал қилувчи аҳамиятга эга.
Батафсил
«Депутат танлови»дан Деҳқонободдаги 26 мингдан зиёд аҳоли мамнун
🕔11:03, 18.09.2026
✔38
«Ташаббусли бюджет» ҳудудларни ободонлаштириш ва инфратузилмани яхшилашда фуқаролар ташаббускорлигини ошириш билан бирга, жойлардаги энг оғриқли муаммоларни юзага чиқаришда ҳам муҳим омил бўлмоқда.
Батафсил
Жазони ижро этиш муассасасида маърифий учрашув
🕔11:02, 18.09.2026
✔39
Инсон қадри ҳар қандай вазиятда ҳам устувор бўлиши, турли сабаблар билан хатога йўл қўйган фуқароларни соғлом муҳитга қайтариш, уларнинг касб-ҳунар эгаллаши ҳамда жамиятга ижтимоий мослашувига кўмаклашиш бугунги ислоҳотларнинг энг муҳим инсонпарвар тамойилларидан биридир.
Батафсил